"Ёшлар тарбияси".
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали хомила холидаёқ киришишни маслахат беришади. Бунга қандай эришиш мумкин?
Бўлажак онанинг емиши халол, пок бўлиши , у хамиша тоза , покиза юриши, кўпрок Куръон ўкиши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор.
Куръони каримда:" Ўз ўйларингизда карор топингиз"(Ахзоб,33), деб мархамат қилинган.
Бу аёл учун энг шарафли жой-унинг уйи , оила давраси дегани. Аёл учун фарзандлар тарбиячисида бўлишдан кўра фазилатли, савобли иш йўк. Аёл жамоат ишлари билан банд бўлиб, ўзгалар ишини койиллатса-ю, ўз болалари бегона энагалар ва боғча тарбиячилари қўлида она меҳрига, эркалашига зор -ташна улғайса, бундан кимга фойдаю кимга зарар?!
Афсус, баъзан оналар учун бола тарбияси жамият ва рўзғор юмушлари олдида этиборсиз нарса бўлиб қолмокда.
Аёлларга ҳар қанча хуқуқ берилмасин, улар қанчалик юксак мақомларга эришмасинлар, агар болаларига яхши тарбия бермасалар, уларга ўзини, миллатини, динини, Ватанини танитмасалар ва севдирмасалар, оналик ҳақини адо этмаган бўлишади.
Пайғамбаримиз ( соллаллоху алайхи ва саллам) мархамат қилиб айтадилар:
Яъни: "Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб- ахлоқ билан тарбиялаши кўп микдордаги нафл садака беришидан яхшироқдир "(Термизий ривояти).
Бошқа бир хадисда: "Ота болага гўзал одобдан яхширок нарсани бера олмайди". дейилади.(Термизий ривояти),
Мутахассис тавсиясига кўра , бола мактабга боргунича унга подшоҳга муомала қилгандек муомала қилинади илтимослари бажарилади , ундан сўнг унга аста секин тушинтириш, катталарнинг ўзи ибрат бўлиши орқали тарбия берилади.
Ёшларни зеҳни ўсишини, ақл - идрокли фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота- оналар уларга кичиклигидан турли ибратли хикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари хақидаги ривоятларни рамзий маънодаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса , улар маънавияти юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади.
Болаларга ёшлигидан бошлаб Куръони карим қиссаларидан, пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида нақл қилувчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достонларидан, топишмок ва маталлардан ўқиб бериш сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларнинг зеҳни ўсади, фикри кенгаяди.
Муққаддас динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматларидан бўлиши билан бирга , у омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазавор бўлган ота - оналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб фарзанд олдидаги ота -oналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни, унга яхши таълим -тарбия беришлари ва Аллоҳ розилигини топадиган, ёшлардан бўлишлари учун чин ихлос ва садоқат билан етук инсон бўлиши учун ҳаракат килишлари лозим.
Буюк хам юртимиз Абу Али ибн Сино фарзанд тарбияси хакида васият килиб , бундай деган эди:"Ёш бола таълим - тарбия оладиган жойда одоб ахлоқли, туриш турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола хар бир нарсани тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади.
Одатда , оналар ўз болаларининг хато ва камчиликларини отасидан яширадилар . Айтсам уришади, боламга қаттиқ тегади деб йўл қўйган хатолари майда - чуйда жиноятларини отасига айтмайдилар, оқибатда бола ўз вақтида танбеҳ олмаганидан кейин бора- бора каттароқ жиноятларни ҳам қўрқмасдан қилавериши мумкин.
Ота-она тарбиясининг ахамияти хақида Расуллоҳ (соллаллоху алайхи ва саллам) дан ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган: "Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади , лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган иш ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган унинг ота - онасидир"(Имом Бухорий ривояти).
Учқудуқ туман " А Навоий " мфй отинойиси М Сафарова.