Мақола Тил-миллат кўзгусидир!

20-10-2023, 23:02 admin Мақолалар 165

#Мақола

Тил-миллат кўзгусидир!

Барчамизга маълумки 21-октябрь давлат тилига ўзбек тили мақоми берилган кундир.
Қувонарлиси,юртимизда давлат тилига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда кучайди. Бугун она тилимизни улуғлаш, унинг бой хазинаси, таровати ва нафосатини ёш авлодга етказиш мақсадида юртимизда атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари ташкил этилди. Муҳаммад Ризо Огаҳий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабларида сабоқ олган ёшлар ўзбек тили ва адабиёти, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганиши сир эмас. Бунинг учун барча шароитлар яратилмоқда.
      Тарихга юзланадиган бўлсак, таассуфки, мустабид тузум даврида миллат руҳи, ғурури бўлмиш ўзбек тилининг мавқеини пасайтиришга уринишлар кўп бўлди. Миллат ойдини, маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”, деган хитоби билан ўтмишнинг аччиқ ситамларини намоён этди. Собиқ иттифоқ даврида она тилига бўлган беписандликка қарамай, халқимиз ўз миллий тилини сақлаб қолди. 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ўзбек тили давлат тили, деб эълон қилинди.
      Мазкур тарихий санадан йиллар ўтиб, она тилимизни эъзозлаш янги босқичга кўтарилди.Она тилимиз бизнинг бойлигимиздир!
Зеро,Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”.
       Чунки йиллар ўтиб, қайси юртнинг фарзандлари ўз она тилларида ўқишни тўхтатса, ўша тил йўқлик қаърига сингиб кетади. Шу сабабли ҳам тилнинг ёт таъсирлардан сақлаш халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Она тили ҳар доим халқни бирлаштиради.

“Ванғози” МФЙ отинойиси О.Норова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш