Тил-миллатнинг маънавий бойлигидир.

25-10-2022, 19:35 admin Мақолалар 322

Тил-миллатнинг маънавий бойлигидир.

Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан бири ҳисобланади.
Тил-миллатнинг маънавий бойлигидир.Тил нафақат муомала воситаси-балки халқнинг маданияти, урф-одати
унинг турмуш тарзи тарихидир.
Тилни асраш, ривожлантириш-
миллатнинг юксалиши демак.
Бош қонунимизда ҳам давлат
тилининг мақоми ҳуқуқий жихатдан мустаҳкамлаб қўйилган.Хозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийиб
50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.
Зеро,"Давлат тили хақида"ги
қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди .
Айтиш мумкинки, ҳар қайси халқ, ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри холда тасаввур этиб бўлмайди .
Халқнинг Ватани, давлат каби яна бир буюк, эҳтимолки,
бирламчи бойлиги бор.Бу-унинг
тили.Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида
бириктиради, яъни халқни-халқ,,
миллатни-миллат қилади
Буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий бобомиз айтганларидек,"Кўнгил қулфи махранинг қулфи тил ва қулфин калитин сўз бил".
Яъни инсон қалбининг хазинаси
тил, бу қалб хазинасининг калити сўздир.Ўзбек тилининг сўзлари
шу қадар маъноли, бойки, битта маънога эга бўлган тушунчани,
бир неча сўзлар ифодалаш мумкин. Масалан ,биргина кўз сўзининг бир неча маънолари бор.Биламизки,бир тушунчага тегишли сўз ,бир неча сўзлар билан ифодаланса, яъни синоним
сўзлари қанчалик кўп бўлса,
айни шу тил бой тил ҳисобланади.Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсон учун ватани, ота-онаси, оиласи қанчалик қадрли бўлса, унинг она тили ҳам шу қадар азиз ва муқаддас бўлади.
Президентимиз тадбири билан
айтганда,"Бугунги кунда биз янги
Ўзбекистонни, янги Ренессанс
пойдиворини барпо этишдек эзгу
мақсадларимизга эришишда,
ҳнч шубхасиз, она тилимизнинг
хаёт бахш қудратига таянамиз".

Хатирчи туман "Дўстлик" МФЙ
отинойиси Барнаева Турсуной.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш