Ўзлигимсан - ўзбек тилим.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига бу йил 31 йил тўлди. 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган Қонун, ҳеч шубҳасиз, фавқулотда муҳим тарихий воқеа, истиқлол йўлида ташланган дадил қадам, икки йилдан кейин келадиган улуғ Мустақиллик йўлидаги улкан асос эди.
Бу қутлуғ ғалаба юрт шаъни, миллат тақдири учун узоқ вақт давомида олиб борилган, ўтган аср саксонинчи йилларининг иккинчи ярмидан кескинлашган курашлар натижаси эди. Бобокалонларимиз Маҳмуд Қошғарий тилимизнинг беқиёс бойлигини асослаб, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Бобораҳим Машраблар улуғлигини кўрсатиб берган, машҳур адибларимиз шоҳ асарларида камолу жамолини намоён этган, жадид мутафаккирлари чор босқини, қизиллар босими сабаб ночор ҳолга тушиб, таъсир доираси камайиб бораётган тилимиз учун куйиниб, койинишлари, саъй-ҳаракатлари натижаси эди.
Она тил учун қайғуриш миллат тақдири, Ватан тақдири, ўзлик учун қайғуриш, курашнинг муҳим ҳалқаси эди. Бу курашнинг авж нуқтаси 1989 йилга тўғри келди, ёз ойида қонун лойиҳаси эълон этилиши, кузга бориб қонун қабул қилиниши билан хотима топди. Шундан сўнг, давлат тили мақомини олган она тилимиз истиқболи ҳақида қайғуриш янги босқичга кирди ва бу ҳаракат йиллар оша давом этди ва давом этажак.
Тил халқнинг, миллатнинг тарихи, маданий мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган буюк хазинадир. Ўз она тилига эга бўлиш ва унинг ривожланиши миллатнинг маънавий ўзлигини ифодалайди. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлган эди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – миллатнинг руҳидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Бу унинг мустақил давлатимиз Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзи эканига ишорадир.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда ўзбек тили кенг қўлланилаётгани, хориждаги қатор таълим даргоҳларида, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчилар кўпайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. Мумтоз адабиёт намуналари, беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бу борада амалга оширилаётган ишларнинг энг муҳимларидандир. Ушбу луғат 80 мингдан зиёд сўз ва сўз бирикмасини, фан, техника, санoат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни, шевага хос сўзларни ўз ичига олган.
Она тилимизнинг беқиёс имкониятларини ўрганиш, асраб-авайлаш муҳим вазифалардан биридир. Ўзбек тилини амалиётда қўллашда ҳамон камчиликлар учраб турибди. Ўз она тилини ҳурмат қилган одамгина бошқа тилни ҳам ҳурмат қилади, уни сидқидилдан ўргана олади. Бошқа тилда бийрон сўзлаш яхши, аммо ўз она тилини унутиш эвазига бўлмаслиги керак. Зеро, она тилисиз инсоннинг маънавий-руҳий илдизлари соғлом бўлмайди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова