Бахтнинг калити борми?
Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки ҳар кунги кичик яхшиланишлар билан яратилади.
Бенжамин Франклин.
Бахтни ҳар ким ўзича тушунади. Кимдир бойликда, кимдир машҳурликда, кимдир гўзалликда дейди, кимдир ҳатто қиммат телефони бўлишиниям бахт деб ўйлайди ва ҳоказо...аммо, камбағал бўлсада тинч ва хотиржам яшашни бахт деб тушунадиганлар сони камроқ, манимча. Шу сабабданми , оилаларда тез- тез бўлиб турадиган келишмовчиликлар, низолар кўзга ташланиб қолади.
Оилаларда аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади, яъни:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман.
Келин олиш истагидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади.
Улар ҳам:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да.. , - дейишади .
"Амаллар ниятларга боғлиқ" дейилади ҳадиси шарифда...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, яна бири ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, яна бири мардикорликка чиқади.
Тавба дейсан, наҳотки одамлар аёл учун ўзини ўзи уддалаш қанчалик оғир эканини билишмаса?!
Қизларимиз ўқиши керак, лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас, дунёга теран назар сола олиши учун , оиланинг муқаддаслигини билиши , аёл нафақат жамият учун, аввало , оила учун энг керакли инсон эканлигини англаши учун, турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун , фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун , турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун, илмли бўлиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқиши керак...
Турмушни таъминотини аввало эри қилсин, фарзандларига тўғри тарбия бера олган аёл кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Мана шуни бахт деб тушуниш керак, манимча.
Баъзи аёлларимиз доимо аламзада кайфиятда юришади, атрофга аламларини сочгилари келади. Шароит йўқлигидан, тўсиқларни кўплигидан, ҳақсизликларга чидай олмай, аламини яқинларидан олишади..
Ижтимоий тармоқларда эри ёки хотинидан ўч олиш мақсадида болаларини қийнаётган, дунё синов ҳовлиси эканини тушунмай, заҳрини яқинларига сочаётганларни кўрамиз.
Уларга:
"Қўйинг, бунақа қилманг. Дўстларингиз шундоқ ҳам камайиб кетяпти. Унутманг, ҳаммаям азоб чекади, ҳамманинг ҳам ўзининг қайғуси, армонлари бор. Дунё ҳовлиси бу, жаннатда яшамаяпмиз. Ҳаммани ўзига яраша дарду алами, оғриқлари бор. Ҳаётда Аллоҳ таолонинг синовларига бардош бериб ,Унинг даргоҳига ёруғ юз билан боринг" дегимиз келади..
Аллоҳим барчани ўзининг ҳидоятига йўллаб, бахтнинг калитини топишни насиб этсин илоҳим!!
Навоий вилояти,Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима