Дуо билан эл кўкарар...

16-10-2023, 21:28 admin Мақолалар 259

Дуо билан эл кўкарар...

" Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан". ( Ғофир сураси, 60- оят)

Ёмғир билан ер кўкарар,
Дуо билан эл кўкарар .

Халқ мақоли.

Халқимиз меҳнатсевар , дуогўй, меҳмондўст, олижаноб ва болажон халқ.Шу сабаб балки, юртимиз тинч , элимиз омон, хонадонларимиз обод.
Балки шу дуолар сабаб,
Аллоҳим умримизга мазмун, ризқимизга барака, танимизга соғлик, руҳимизга осойишталик, қалбимизга хотиржамлик, оиламизга файзу баракот, барча мусулмон аҳлига соғлик ,омонлик ато қилиб турибди
Балки шу дуолар сабаб, Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилса, умримизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ билан ўтса, не ажаб....     
Ўзингиздан ўзгага яхшиликни соғинсангиз, сизга ҳам яхшилик келади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То ўзига яхши кўрган нарсани дўсти учун ҳам яхши кўрмагунча бирортангиз (комил) мўмин бўлолмайсиз!» деганлар.
Дуо кўзга кўринмас ҳимоячидир.
Яқинларимиз ҳаққига хайрли дуо қилгувчилардан бўлайлик, зеро бундай дуо қабулдир, Ин ша Аллоҳ....
Хонадонлар оналаримиз дуоси билан ободдир. Масжидлар мўъминлар дуоси билан мунаввар. Аллоҳ таоло ўзига имон келтирган ,берган неъматларига қаноат қилиб, шукур қилган бандасини азобламайди. Қачонки, биз шукур ўрнига нолисак,Аллоҳ таоло берган неъматни исроф қилсак, ҳаддимиздан ошиб кетсак ,ана шундагина азоб етиб келади.
Айримларимиз фарзандларни дуо қилишга ё эътибор бермаймиз, ё дуони кучига ишонмаймиз, натижада фарзандлар дуодан бебаҳра ўсади. Ўша хонадонда кексалар бўлса хўп, назаримизда бу худди кексаларнинг вазифаси деб ўйлаймиз. Лекин ҳар биримизнинг дуога муҳтожлигимиз бор. Ва ҳар биримиз дуо қилишга масъулмиз.
Аллоҳ таоло тўртта ҳолатдаги дуони қайтармайди дейилади ҳадисларда.
Булар:
1. Ота- онанинг фарзанди учун қилган дуоси.
2. Беморнинг дуоси.
3. Мазлумнинг дуоси.
4. Ёмғир ёғаётганда қилинган дуо қабул бўлади дейилади.
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...ҳар бир кунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз хотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин! 
Яхшиларим, ҳамиша яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
Сизга файзу баракотга тўла умр тилаймиз, қадрдон!

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш