ФАЙЗУ БАРАКА.

17-03-2023, 00:20 muslim Мақолалар 162

ФАЙЗУ БАРАКА. Файзу барокотлари билан бандаларини неъматлантирган Субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Ўзларининг ҳадиси шарифларида барокатларга ишорат қилган Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламга салому саловатлар бўлсин. Баъзан кишилар томонидан : Қандай қилсак барокат бўлади, ризқимизда, бахтимизда бараканинг бардавом бўлиши қандай? деган саволлар кўп берилади. Аввало Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда ишора қилиб қўйган, яхши амаллар баракага сабаб бўлади, Аллоҳ таоло Анъом сураси 160 -оятида " Менга ким амали солиҳ қиладиган бўлса, ўшани ўн баробар қилиб ўзига қайтади" дейилган маънони билдиради.Биз биламизки Аллоҳ таолонинг кўп нарсада ваъдалари бор.Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида ҳам таъкидлаб келинган бу маъноли сўзлар. Кишиларнинг ихлосга, қилган амалининг даражасига қараб қайтади албатта.Шундай экан биз бандалар, хайрли амалларни кўпайтиришимиз лозим. Юртимизда, кўчамизда ва хонадонларимизда ибодатларда бардавом бўлишимиз керак чунки Қуръони карим тиловат қилинган, зикр, истиғфорлар айтилган уйларингизда файзу барокотлар бардавом бўлади.Муборак хадисиларда Шундай деганлар: "Уйларингизни мақбара ( тирик одам эмас балки ўлик одам уйидек) қилманг." Хонадонларимизда Қуръони карим тиловат қилсак Аллоҳ таолонинг раҳмати, сакинатини яъни фаришталарини юборади улар эса шу хонадони қанотлари билан қуршаб олади. Шунда фарзандларингиз, молларингиз ва меваларингизда барокотлар бардавом бўлади.Уламоларимиз. фарзанд кўрмаганларга истиғфорни кўпайтиришга буюрганлар.Бизнинг юртимизда урф бўлган бир одат бор бу "эҳсон "тарқатиш бу ҳам барокотнинг келишига сабабдир. Бараканинг яна бир сири бор экан, азалдан бир гап борки "саҳар турганга Аллоҳ Таолонинг Ўзи барака беради дейилган." бир мисол: Қўй битта туғар экан лекин кўпайиб кетар экан, ит эса олтита туғаркан лекин қирилиб кетаркан, сабаби - қўй эрта турар экан, ит эса кечқурунлари дайдиб юриб саҳарда ухлар экан.Одамзоти борки саҳар турганга Аллоҳ таолонинг Ўзи барака берар экан . Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш