Бисмиллаҳир рохманир рохийм. Шайтонни найранги.

26-08-2023, 02:55 admin Мақолалар 207

Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Шайтонни найранги.

Хамма иш қилиниб бўлгач шайтон айтади: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди.
Бу дунёда ҳар ишнинг бошида турган, ҳар қилмишга бош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган кучлию заиф, эргаштиргану уларга эргашган атбоъларига қараб, сўз бошлайди:
«Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим».
Шайтон шайтонлигига боради. Иш тугаб бўлгандан кейин очиғини айтади. У дунёда кишилар қалбига васваса солган эди. Ҳеч нарса бўлмайди, ҳар кимнинг айтганига юриб ўзингни қийнама, бу беш кунлик дунёда ўйнаб қолмасанг, шуям ҳаётми каби аврашлар билан уларни адаштирган эди. Уларга турли ваъдаларни берган эди. Энди бўлса, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, меники ноҳақ эди, деб турибди. Бунинг устига, ҳамма ишни қилиб қўйиб, яна бутун айбни ўзига эргашган, гапига кирганларга ағдаряпти:
«Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат, даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз».
Ўйлаб кўрмайсизми? Чақирса, кетаверасизми? Мен мутлақо сизларнинг устингизда ҳоким эмас эдим. Сизни куфрга, исёнга чақирган вақтимда менинг гапимга кирмасангиз, сизга қарши ҳеч нарса қила олмас эдим. Илло, ўзингиз хоҳлаб менинг гапимга кирдингиз, айтганимни қилдингиз. Шунинг учун:
«Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг».
Айб ўзингизда. Бу ноқулай ҳолга тушиб қолганингиз учун фақат ўзингизни айбланг. Менга осилиб юрманг.
«Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар».
Ҳар ким қилганига яраша тортаверади. Аммо:
«Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан».
Сизларга, мени Аллоҳга шерик қилиб олинглар, унинг айтганини эмас, менинг айтганимни қилинглар, деганим йўқ. Бу гапни айтсангиз, мен инкор этаман. Сизлар мени Аллоҳга шерик қилиб олиб катта зулм қилгансизлар.
«Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди.

Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш