ИНСОН ҚАЛБИ КАЪБАДЕК МУҚАДДАСДИР.

11-10-2023, 15:40 admin Мақолалар 245

ИНСОН ҚАЛБИ КАЪБАДЕК МУҚАДДАСДИР. Ҳадисларда келтиришлигича инсоннинг қалби Каъбага тенглаштирилади. Ривоятларда келишича "Аллоҳ таоло сизнинг жисмингиз ва суратингизга эмас, қалбларингиз ва амалларингизга қарайди" (Имом Муслим ривояти). Яъни қалб-назаргоҳи илоҳий. Уни оғритиш, одамни ерга уриш, бировларга ёмонлаб ғийбат қилиш катта гунохдир. Аллоҳ таоло ояти каримада бундай огохлантиради: "(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи,(олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!" (Ҳумаза сураси 1-ояти). Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳунинг қулоғи оғирроқ эди. Пайғамбар алайҳиссалом мажлисларида гапларини яхши эшитиши учун у зотга яқинроқдан жой ажратишарди. Бир куни келиб Йўл беринг дея олдига юрди. Жой топдингиз, ўтиринг, дейилди. Собит ибн Қайс жаҳл билан сўради "Ким бу?" Кейин "Сен фалон хотиннинг ўғлисан!" дея ўзини танитган инсонни онасини жоҳилият давридаги айби билан зикр этди. Бояги одам уялиб бошини эгди. Шунда: "Эй мўминлар (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин!..." (Ҳужурот сураси 11-оят) нозил бўлди. Ҳазрат Билол қора танли эди. Саҳобийлардан бири аччиқланиб: "Эй қора хотиннинг ўғли!" деб юборди. Бу сабабдан Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва саллам унга танбеҳ бердилар. Афсуски бугунги кунда бировни дилини оғритиш гуноҳи кабиралигини ўйламай қўйганмиз. Ахир бировни қалбига озор бериш Аллоҳнинг амрига итоат этмасликдир. Аллоҳ бундай инсонлардан ғазабланар экан. Бировни кечириш эса Аллоҳнинг ризолигига эришишдир. Шундай экан шу беш кунлик дунёда бир-биримизни қалбимизга озор бермай, аҳил- иноқ бўлиб яшайлик. Зеро ҳар бир қилган ишимиз учун вақти келиб Аллоҳга ҳисоб берар эканмиз, илоҳим ҳаммамиз Аллоҳ суйган бандалар қаторида бўлишимизни насиб этсин.
Кармана тумани "Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш