Аллох таоло  амалимизга қарайди. 

14-03-2023, 15:46 admin Мақолалар 275

   
     Аллох таоло  амалимизга қарайди. 
Абу Ҳурайра  розиллоҳу  анҳудан
ривоят қилинали:
  " Набий соллаллоҳу  алайҳи васаллам:
   " Албатта, Аллох суратларингизга  ва  молу дунёларингизга  қарамайди. Лекин  қалбларингизга  ва  амаларинизга  қарайди", дедилар".
   Муслим  ва Ибн  Можа  ривоят 
қилишган. Абу Ҳурайра  розиллоҳу анҳудан ривоят қилинган  ушбу ҳадиси шарифда инсонларнинг қадр- қиммати Аллох  томонидан қандай
ўлчаниши  ҳақида сўз  кетмоқда.
   Исломда инсоннинг қадр-қиммати
қалбининг  поклиги, ундаги  иймон-ихлос  ва  қилган яхши  амаллари  билан  ўлчанади. Ислом  назарида  қалби пок,  иймонли инсон
дунёдаги барча  гўзал  суратлардан
гўзалдир, мўмин  инсоннинг  солиҳ
амали  дунёдаги  барча  молу  дунёдан  устундур.
  Аллох таоло инсонни ташқи  суратига  қараб эмас,  қалбининг поклигига  қараб  баҳолайди.
   Аллох таоло  инсонни  молу-дунёсига қараб эмас,  солиҳ  амалига қараб  тақдирлайди.
Ўткинчи  ҳою ҳаваслар, молу дунёга
ҳирс  қўйишлар  ўз  аҳамиятини йўқотади. Ана  ўша  илоҳий, одил ўлчов  туфайли  қора  танли қул  Билол  Ҳабаший  инсон  зоти  мушарраф бўлмаган  шарафга, яъни  Каъбаи  Муаззаманинг устига чиқиб, илоҳий мадҳия- азон  айтишга  эришди.
    Ана ўша  илоҳий, одил  ўлчов  туфайли  Мадинада  қул  қилиб сотилган  Салмон  Форсий  розийаллоҳу анҳу охирги замон  Пайғамбарининг яқин маслаҳатчисига, аҳли байтига  айланди. Пайғамбар  соллаллоҳу   алайҳи васаллам  у киши  ҳақларида:
"Салмон биздан,  аҳли  байтдандир", деб  марҳамат  қилдилар.
   Ана ўша  илоҳий, одил ўлчов туфайли мусулмон  олами  Имом  Бухорийни  ўзининг  ҳадисдаги  амири деб, у  кишининг  китобларини  Қуръони каримдан  кейинги  энг  саҳиҳ  китоб деб эълон қилди  ва  ҳозиргача эъзозлаб  келмоқда.
  Худди шундай гапларни  Ибн Сино
,Фаробий, Беруний, ал-Хоразмий, Улуғбек каби кўплаб  алломаларимиз
ҳақида ҳам айтишимиз мумкин.
  Қачонки  мусулмонлар инсоннинг
қадрини  ўлчашда ушбу  илоҳий, одил ўлчовни эътибордан четда  қолдиришганда ишлари  орқага кетди. Бунга тарих шоҳиддир.Валлоҳу аълам.
Учқудуқ  тумани "А Навоий" МФЙ
отинойиси М. Сафарова.
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш