Қуръони Каримда ворид бўлган олтита ҳолат бор, мана шу ҳолатларда кишига бахтсизлик етмайди.

10-10-2023, 21:23 admin Мақолалар 197

Қуръони Каримда ворид бўлган олтита ҳолат бор, мана шу ҳолатларда кишига бахтсизлик етмайди.
Улар:
1. Ота-онага яхшилик қилганга бахтсизлик етмайди:
(وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّاراً شَقِيّاً)
яъни: "Шунингдек, (мени) онамга меҳрибон (қилди) ва мени такаббурли, бадбахт қилмади" (Марям сураси, 32-оят).
2. Дуо қилганга бахтсизлик етмайди
‏(وَلَمْ أَكُن بِدُعَائِكَ رَبِّ شَقِيّاً)
яъни: "эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман" (Марям сураси, 4-оят).
3. Қуръон ўқиганга бахтсизлик етмайди:
مَاۤ اَنۡزَلۡـنَا عَلَيۡكَ الۡـقُرۡاٰنَ لِتَشۡقٰٓى
яъни: "Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ" (Тоҳо сураси, 2-оят).
4. Ҳидоатга эргашганга бахтсизлик етмайди:
فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَاىَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقٰى
яъни: "ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас" (Тоҳо сураси, 123-оят).
5. Аллоҳдан қўрққанга бахтсизлик етмайди:
سَيَذَّكَّرُ مَنۡ يَّخۡشٰىۙ وَيَتَجَنَّبُهَا الۡاَشۡقَىۙ
яъни: "Албатта, қўрққан эсга оладир. Ва бадбахт ундан четда бўладир" (Аъло сураси, 10-11-оятлар).
6. Тақво қилганга бахтсизлик етмайди:
فَاَنۡذَرۡتُكُمۡ نَارًا تَلَظّٰى‌ۚ لَا يَصۡلٰٮهَاۤ اِلَّا الۡاَشۡقَىۙ الَّذِىۡ كَذَّبَ وَتَوَلّٰىؕ وَسَيُجَنَّبُهَا الۡاَتۡقَىۙ
яъни: "Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим. У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас. Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди. Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади" (Валлайл сураси, 14-17-оятлар).

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунё ва охиратда саодатманд қилсин. Омин.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш