Қазо ва қадар

2-01-2019, 10:03 admin Мақолалар / Ислом олами 1 201

"Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда(Лавҳулмаҳфузда битилган) бўлур"(Ҳадид сураси 22 оят). Қалам қуриб, саҳифалар кўтарилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган "...Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди..."(Тавба сураси 51 оят).
Сизга мўлжалланган нарса сизни хатосиз топади, сизга мўлжалланмаган нарса сизга асло етмайди.
Агар мана шу ақида нафсингиздан жой олиб, қалбингизда қарор топса, бало ва машаққат ҳадяга, барча ҳодисалар мукофот ва тақдирлашга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, мусибатлаб қўяди. Сизга бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, ёнғин кабилар келса, Аллоҳ ўша нарсани тақдирда битиб қўйган. Яъни, қазо воқеликда юз беради. Ихтиёр ҳам худди шундайдир: фақат Аллоҳ танлайди, ажрни У беради, гуноҳларни У кечиради. Мусибат аҳли қилган сабрлари, ато этувчи ва олиб қўювчи Аллоҳдан рози бўлганлари учун зафарлар бўлсин. "У ўзи қиладиган бирор нарса ҳақида жавобгар эмас, балки улар (Аллоҳнинг олдида бандалар) жавобгардирлар"(Анбиё сураси 23 оят).
Қазо ва қадарга имон келтирмагунингизча асаблар тинчимайди, безовта нафс тинчимайди ва қалбдан васваса аримайди. Ёзилган нарсанинг сиёҳи қириб бўлган, йўлиқишингиз аниқ бўлган нарсага йўлиққанингиз учун ҳасратга тушиб ўтирманг. Ағанаши аниқ бўлган деворни тўхтатиб қолишга кучим етарди деб гумон қилиб юрманг. Сувни оқишдан, шамолни эсишдан тўсиб қолиш, синиш керак бўлган ойнани сақлаб қолиш имконимда бор эди деб ўйламанг. Бу иш сизнинг ва бизнинг мажбуриятимизга кирмайди.
Тез фурсатларда тақдир юзага чиқиб, қазо ижро этилиб, ёзилган ва битилган нарсалар амалга ошади. Ким хоҳласа, имон келтирсин ва ким хоҳласа, куфр келтирсин. Тақдир қилинган иш амалга ошади. Битиб қўйилган нарса албатта бўлади. "Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин"(Каҳф сураси 29 оят).
Ғазаб, шикоят, оҳ воҳлар келмасидан олдин қадарга таслим бўлинг. Надомат кутилмаганда келиб қолмасидан қазони эътироф қилинг. Сабабларни юзага чиқариб, ҳийлаларни ишга солиб бўлганингиздан кейин кутмаганингиз рўй берса, хотирингиз жам бўлаверсин, чунки воқеа юз бериши лозим эди. Буни қилганимда бошқача бўлар эди, деб айтманг. Балки Аллоҳнинг тақдиридир, У хоҳлагани бўлади, деб айтинг.
Доктор Оиз Қарний Ўкинма китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш