« Ота-онам жаннатим».
Ислом таълимотига кўра, инсоннинг бу дунё ва охиратдаги бахти ота-онаси ҳузуридадир. Қуръони Каримда илгари ўтган пайғамбарлар ҳақида сўз юритилганда ота-оналарига яхшилик, меҳрибонлик қилувчи бахтли кишилар бўлганлари алоҳида баён этилган. Пайғамбарларнинг ўз ота-оналарига муносабатлари бизларга ибрат ва намуна учун баён этилган. Жумладан, Қуръонда Нух (а.с)нинг қўйидаги дуоси келган: “Ей роббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину муминаларни мағфират этгин” (Нуҳ,28).
Бошқа бир оятда эса, Иброҳим (а,с) ота-оналарини дуо қилдилар: “Эй Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган қиёмат куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин!” (Ибромин,41).
Қуръонда Юсуф (а,с)нинг ҳам ўз отасига кўрсаатган марҳамати жуда гўзал ифодаланган: “Бас, Юсуфни ҳузурига(ота-она ва акалари) кирганларида, у ота-онасини бағрига босди ва “иншааллоҳ Мисрга тинч омон киргайсиз”; деди (кейин Мисрга кириб саройда бўлганларида) у ота-онасини ўз тахтига чиқарди” (Юсуф,99-100).
Қуръони каримда Закариё (а.с) нинг ўғли Яҳё (а.с) ҳақида шундай дейилади: “У ота-онасига меҳрибон бўлди, у жабр қилувчи, итоатсиз бўлмади” (Марям,14). Исо (а,с) ҳақида Қуръонда сўз кетганда , Аллоҳ у зотни онасига нисбатан ўта меҳрибонлигини зикр қилган. Исо (а,с) бешикдалик чоғидаёқ тилга кириб, онасини қандай эъзозлашини баён қилган эди: “Шунингдек мени онамга меҳрибон (қилди) ва нени такаббирли, бадбахт қилмади” (Марям,32).
Бошқа оятларда Аллоҳ таоллоҳ фақат унинг ўзигагина ибодат қилиш, унга бирор нарсани шерик қилмасликка буюргандан сўнг, бунинг кетидан дарҳол ота-онага яхшилик қилишни буюради: “Роббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни , ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди”(Исро,23).
Юқоридаги оятлардан ота-онага ҳурмат бажо келтириш пайғамбарлар аёли экани маълум бўлди. Демак, фарзандлар учун бахт калити аввало , ота-оналари ҳузурида бўлиб, уларни рози қилишлари, уларга меҳр мерувват кўрсатишлари, доимо хурсанд қилишларидир. “Роббининг розилиги отанинг розилигидадир. Роббининг ғазаби отанинг ғазабидадир”, “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Ота-онангиз сизнинг жанннатингиз ёки дўзахингиздир” каби ҳадислар ҳам юқоридаги фикрларни тўлдиради.
Ҳозирги кунимизда баъзи кишилар билиб билмай ёки енгил санаб ёхуд тўғри қилаяпман деган фикрга бориб ота-оналарига нисбатан одобсизлик қилган ҳолатлари учрайди. Булар қуйидаги ҳолатларни қамраб олиб, уларни Қуръон ва суннат орқали таҳлил қилиш ҳозирги кундаги долзарб масалага ечим бўлиши муҳим ўрин тутади.
-фарзандларнинг ўз ота-онасига овозини кўтариб гапириши, уларнинг хохишига қаршилик қилиши, “уф” дейиши кабилар қуйидаги оятда қораланади: уларга “уф!... дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт” (Нисо,23)
-айримлар билиб-билмай дўст-биродарлари турмуш ўртоғи билан яхши муноабатда бўлиб, ота-онага қўрс, қўпол муносабатда бўлади, уларга ўқрайиб, хўмрайиб қарайди . “Уларга яхши сўз сўзланг” оятида юқоридаги камчилик ва хатоларни тузатувчи , эзгуликка чорловчи ҳикмат бор.
- Ота-она билан маслаҳатлашмай иш қилиш, ўз турмуш ўртоғи, ака-укалари ёки бошқалар билан муаммо чиқариши:
-ота –онани бошқалар олдида беҳурмат қилиш обрўларини тўкиш, бошқаларнинг ота-оаналарини лаънатлаш, кўпчилик олдида беобоблик қилиб ўз ота-онасига лаънатлар келтириш;
-ота-онанинг сарф-харажати учун бахиллик қилиш ёки қилган харажжатларни миннат қилиш.
Бу каби иллатлар муолажаси “Уларга меҳрибонлик билан , хорлик қанотини пас тут” оятида мужассамдир.
Пайғамбаримив (а.с) саҳобийларга: “Сизларга энг катта гуноҳларни айтайми ?” дедилар. Улар айтинг дейишди. Шунда у зот “Аллоҳга ширк ва ота-онага оқ болишдир”дедилар.
Маълумки Қуръони каримда энг кўп такрорланган мавзулардан бири ота-оналарга яшилик қилиш экан, бунга амал қилишимиз фарз амаллардан ҳисоҳланади.
Шунингдек ҳадисларда ҳам ота-онага яхшилик қилиш туфйли инсонниг доусини қабул қилиши айтилади.
Қурбон оятларида ота – онага эзгу муноcабатда бўлиш тўғридан тўғри буюрилиши жуда кўп маротаба айтиб ўтилган.
Нурота тумани отинойист Довидова.С.