Қадрингиз баланд бўлсин!!!

9-10-2023, 22:53 admin Мақолалар 198

Қадрингиз баланд бўлсин!!!

Қадр манзилотинг баланд бўлсин, болам.
Оналар дуоси.

Агар мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, -«Бир инсонни манфаатсиз, ҳеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги яралари билан, дардлари билан, жароҳатдан инграётган нолалари билан, қалбининг илма-тешиклари билан, андуҳлари билан, дунёнинг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидир Жаннат» -дейман.
Чунки бундай инсонлар  Жаннатга ўхшайдилар, қалбларига кирасану, ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсангиз, асло қўлдан чиқарманг Жаннатингизни...
Ҳар бир инсон бетакрор,
кимдир кимгадир ягона..
Сизни танимаганга , кўрмаганга оладиганлар билан суҳбатлашишга ўзингизни мажбурламанг!
Ўзингизга хос бўлмаган жангларга киришманг!
Қадрингизни билмайдиган кишининг муҳаббати учун курашманг!
Шарафингизни ҳимояси учун ва хотиржам юришингиз учун, бемаъни ҳазил қиладиганлардан ва қадрингизни билмайдиганлардан узоқроқ юринг...
Баъзилар бу ҳаракатингизни заифлик деб ўйлаши мумкин.
Сиз уларга парво қилманг.
Ҳаётингиз фаровон, бахт, саодатга тўла ўтишини хоҳлайсизми?
Бемалол ибодат қилиб, ҳеч қандай қийинчилик, машаққатлар чекмай яшашничи? Юрагингиз хеч қачон сиқилмаслигини, хеч ким сизга қаршилик қилмай, асабингизни бузмаслигини хоҳлайсизми?
Чучварани ҳом санабсиз!
Бу дунё жаннат эмас!
Агар шу дунёда барчаси яхши бўлганида жаннатни яратишдан маъно бўлмас эди. Агар синовлар, машаққатлар бўлмаса Аллоҳнинг розилигига эришиш мушкул бўлиб қолар эди. Нолийверманг. Синовли дунёнинг моҳиятини тушунинг, курашинг, яшанг.. Қийналинг, ютинг, қувонинг... Ҳаракатларингизга ажр берсин, аллоҳим....
Унутманг, Раббим ҳар синовини кейинги мукофоти учун яратган.
Бир одамнинг уч орзуси бор экан... У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлишни хоҳлар экан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, суҳбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша ҳақидаги фикрини сўрабди. Ҳалиги одам кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда бу одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага ҳаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чўзганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад этдинг... ва ниҳоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни ниҳоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганингда -- шубҳасиз сен ҳакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен ҳеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда ҳамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

ХУЛОСА: Икки дунё саодатини қилган яхши амалларингиздан топасиз...Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичида эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақласин,илоҳим.


Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш