Сўз билан обод кўнгил

7-10-2023, 22:41 admin Мақолалар 180

Сўз билан обод кўнгил

Яхши суҳбатдош атирфурушга ўхшайди, гарчи у атридан бермаса ҳам, хушбўй ҳиди сенгача етиб туради. (Ҳадис).
Биз бировни соғинганда унинг қошу кўзи ва ё кийимларини эмас, балки овозини ҳамда шу овоз билан қулоқларга, юракларга ёқадиган қилиб айтган сўзларини соғинамиз. Кимни суйган бўлсак, сўзи учун шайдо бўлганмиз. Ким деб куйган бўлсак, сўзларининг хуморида адо бўлганмиз! Сўз мўъжизалар шоҳидир! У эгилмаганни эгдириб, эримаганни эритади. Сўз билан ёмон яхшига, номард мардга айланади. Ҳатто у билан инсонни ўлимдан олиб қолиш мумкин! Дунёда суҳбатдошига сўзни танлаб, териб айта билган одам энг бахтли одам!...........
Яхши суҳбат – малҳами тан, яхши суҳбат ороми жондир. Бир сўзлашув, фикрлашув дардида кишилар олис шаҳарлардан бир-бирларини излаб келадилар. Бир дилкаш одам дуч келса, уни тинглаб тонг оттирадилар, барибир тўймай қоладилар! Кишиларнинг кўзига муҳаббат билан боқиб, ихлос билан айтилган сўз тингловчининг дилида инқилоб ясай олади. Сўзни чиройли айтинг биродар! Гоҳида “мен сўзга уста эмасман, зеру забар қўйиб айтолмайман” деган гапларни эшитамиз. Асло ундай деманг! Гапира оладиган одамнинг ичида минг бир қават сўзи бор. Ҳар бир инсон-сўз сандиғи. Фақат рўпарангиздаги одамга қайси сўз мос келишини ҳушёрлик билан танласангиз бўлди! Аслида сўзни дилингиз танлайди, шунинг учун аввал дилингизни тўғриланг. Рўпарангиздаги одамни асло ёмон кўрманг. Гарчи у ёмон одам бўлса-да, яхши сўз билан юмшатишни ният қилиб туринг. Бу билан аввал ўзингиз ютасиз, биринчидан юмшаган одам сизни “отиб” қўймайди. Иккинчидан, дил оғритишдай оғир гуноҳдан фориғ бўласиз...............
Одамлар билан дардлашайлик. Ёнингдаги одамни астойдил юпатмоқчи бўлсанг, унинг дардини астойдил енгиллатаман десанг, Аллоҳ албатта тилингга керакли сўзни тўғрилаб туради! Одамлар билан яхшилар ҳақида суҳбатлашишга, уларга ибратли, ҳикматли гапларни етказишга чоғлан! Бориб-бориб шунақа ширин гапирадиган бўлиб оласанки, сен билан ким суҳбат қурса, ТУЗАЛИБ КЕТАВЕРАДИ!............
(“Ишқ ранги”китобидан.Т.Содиқова.)

Зарафшон шаҳри “Баҳор”ва”Геолог”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш