“ТИЛ ДИЛ КAЛИТИ”.
Тил инсоннинг жисман энг кичик, аммо масъулият вазифаси жиҳатидан катта эътиборга лойиқ аъзосидир. Уни фақат хайрли, яхши муомалада ишлатиш ва ёмон, дилозор сўзларни айтишдан сақлаш лозим. Муҳаммад (алайҳиссалом) тилни ножўя сўзлардан асрашга, имкон қадар сукут сақлашга буюриб: "Ким Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин", дея марҳамат қиладилар.
Шунинг учун ҳам Қуръони каримда Aллоҳ таоло уни мархамат қилиб:
«Aхир, Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо қилмадикми?!» дейди. (Балад, 8-9 оятлар).
Шундай экан, тилнинг фойдаси билан бирга хатари ҳам жуда катта эканини унутмаслик лозим бўлади.Тилнинг хатаридан фақат яхши сўзни сўзлаш ҳамда сукут сақлаш билан нажот топиш мумкиндир. Шунинг учун шариатимиз сукут сақлаган кишини кўплаб жойларда мадҳ қилган ва сукут сақлашга тарғиб ҳам қилган.
Ислом динида тилга бу қадар катта эътибор берилишининг боиси, тилнинг қалбга яқинлигидир. Қайси бир инсоннинг қалби пок ва соф бўлса, унинг тилидан бол томиб, ширин гаплар чиқади. Бундай кишиларнинг дўсти ҳам кўп бўлади.
Кераксиз гап гуноҳ бўлиши тайин, демак у иложини борича жим турса ,фақат ўзига керакли гапни гапирса, савобли гапларни гапирса, ана ўша одам нажот топади
Тил соҳибининг қалб кечинмаларини юзага чиқаради. Агар тил эгаси фасоҳат у нафосатли, гапирганида дур мисоли сўзларидан нуру зиё таралиб турадиган, эзгу қалбли инсон бўлса, унинг сўзлари ҳар қандай дарду мусибатга даво, яраланган қалбларга малҳам, ўксик дилларга юпанч бўлади. Борди-ю, сўз соҳиби бунинг тамоман акси бўлса, унинг сўзи масрур қалбни ғамли, тик бошни эгик, хуш кайфиятни тушкун этувчи оғуга айланади.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ҳам кўпаяди”, дедилар.
Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга: “Бизнинг ҳаққимизда Aллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз, дейдилар”.Хусусан, сўкишни кўп ишлатадиган беодоб одамлар ката гуноҳларга сабаб бўладилар. Улар олий илм даргоҳларини битирганлар, катта мансабларни эгаллаган бўлишлари, яхши кийиниб, яхши яшашлари ҳам мумкин.
Гоҳо тилимизга эрк бериб юборамиз, кимнидир ҳақорат қиламиз, аҳли оиламизга ўшқирамиз, ўзга бир кишининг дилига тил билан озор берамиз, энг ёмони ёлғон гапиришдан, ёлғон гувоҳлик беришдан ҳам ҳазар қилмаймиз. Ваҳоланки, охиратда тилимиздан чиққан ҳар бир калом учун, бефойда ҳар бир сўз учун ҳисоб-китоб қилинишимиз аниқ. Кўча-кўйларда, давраларда қанчалар соатларни бефойда, оғзидан боди кириб, шоди чиқадиган, ёлғон-ғийбатлардан яйрайдиган айрим кимсалар охиратда Aллоҳ таоло ҳузурида қандай жавоб беришларини ўйлаб кўрмасмикинлар?
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсонни жаннатга етакловчи ҳам, дўзахга олиб борувчи ҳам тилдир. Тилларимизни фисқ ва фаҳш сўзлардан тийсак, Aллоҳ зикрини ва шукрини кўпайтирсак, иншааллоҳ, жаннат неъматига мушарраф бўлурмиз.
Навбаҳор тумани “Оқолтин “МФЙ отинойиси Ҳаққиева Ойсара .
х