Абу Бакр Сиддиқнинг биринчи хутбаси.

7-10-2023, 22:31 admin Мақолалар 99

Абу Бакр Сиддиқнинг биринчи хутбаси.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мухаммад алайҳиссалом вафот этганларидан кейин кўпчилик саҳобалар: "Биз Абу Бакрга байъат этамиз. Расулуллоҳ диний ишимизни ишониб у жанобга топширган эканлар, нечук биз дунёвий ишимизни ишониб топширмайлик?"- дейишди, ва шу зайил Абу Бакр Сиддиқ биринчи ислом халифаси этиб сайланди. Шунда у сўз олиб биринчи хутбани иршод этди. У қуйидаги мазмунда эди:
Эй одамлар, мен сизларга иш боши бўлдим, аслида сизлардан кўра яхшироқ эмасман. Бас, агар ишни тўғри олиб борсам менга ёрдам беринглар ва агар нотўғри қадам қўйсам, мени тўғирлаб қўйинглар. Ростлик Аллоҳ томонидан берилган омонатдир. Ёлғончилик эса хиёнатдур. Сизларнинг ичларингизда заиф саналганлар менинг қошимда кучлидур. Токи хаққини зоъе этмай ундириб бергум, иншааллох, ичларингизда кучли ва эьтибор этиладиганлар менинг қошимда заифдур. Токи бировнинг хаққини ундан олдириб бергум, иншааллох...
Сизлар мен Аллоҳга ва унинг Расулига қанчалик итоат этсам, менга шунчалик итоат этинглар. Агар мен уларга итоат этмай, осийлик қилиб ўз хохишим йўлига кириб кетсам, унда сизларга итоат этишлик лозим бўлмай қолади... Аллоҳ хамиша мададкор бўлғай.
Ха Абу Бакир Сииддиқ хақиқатдан хам хулофои рошидин-тўғри йўлдан борган Халифалардан биринчиси эди.
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш