Жорий йилнинг 26 апрель куни вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан вилоятда фаолият олиб бораётган отинойилар ҳамда норасмий имомларнинг малакасини ошириш, диний вазиятни янада соғломлаштириш, дин вакилларининг миллий ва диний урф-одатлар ҳамда марака –маросимларини олиб боришдаги масъулияти ва вазифаларини аниқ белгилаб бериш мақсадида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинар икки қисмдан иборат бўлиб, куннинг биринчи ярмида отинойиларга, иккинчи ярмида норасмий имомларга бўлиб ўтди.
Семинарда дастурга асосан, ДИҚ масъул ходими Раупов Шоҳруҳ Абдурасулович “Экстремизм ва терроризимнинг тараққиёт, барқарорлик, тинчлик ва осойишталикка таҳдиди. Миссионерлик ва прозелитилизмнинг мазмун-моҳияти, ғоявий асослари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий хатарлари”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Абдуллаева Марям Ғанижоновна “Ақида илмининг аҳамияти ҳамда мотуридийлик ва ашъарийлик ақидавий мактабларининг ўзаро фарқли жиҳатлари”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси М.Абубакирова “Аёллар ўртасида жиноятчиликни,ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш олдини олиш”, Республика “Оила амалий-илмий маркази” мутахассиси М.Ҳамидова “Оилавий низолар, ажримлар, қайнона келин муносабатларидаги муаммолар”, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Содиқова “Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотларга оид қонунчилик. Диний маърака маросимларни ўтказиш тартиблари” Имом Бухорий маркази директори Ш.Зиёдов “Дин ва давлат муносабатлари. Дин ва маънавият. Аллома ва аждодларимиз меросида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг акс этиши”, Имом Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари Ш.Умаров “Экстремизм ва терроризимнинг тараққиёт, барқарорлик, тинчлик ва осойишталикка таҳдиди. Миссионерлик ва прозелитилизмнинг мазмун-моҳияти, ғоявий асослари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий хатарлари”, Имом Бухорий халқаро маркази ходими О.Юсупов “Ақида илмининг аҳамияти ҳамда мотуридийлик ва ашъарийлик ақидавий мактабларининг ўзаро фарқли жиҳатлари”, ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом-хатиби Т.Рўзиев “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, мавзуларида маърузалар қилди.
Ўқув семинар иштирокчилари юқоридаги мавзулар юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоб олди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги