« Луқмаи ҳалол”.

27-08-2021, 14:08 admin Мақолалар 672

« Луқмаи ҳалол”.
Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар,унда ҳаддингиздан ошманг, яна, бошингизга ғазабим тушиб қолмасин.Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, батаҳқиқ, ҳалок бўлибди.
( Тоҳа сураси, 81- оят)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Вассолату вассаламу ъала Росулиҳи ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин. Ҳолиқ ва Розиқ пок зот лой ичидаги чувалчангга, сувдаги балиққа, осмондаги қушга , ер остидаги чумолига ва ҳатто тошлар орсидаги илонга ҳам ризқини ато этади.
Ибн Жавзийдан ривоят қилинади: дарахт учида бир кўр илон бор экан, унинг тепасига оғзида гўшт бўлаги бор қуш келиб қўнди, илон вишиллади, қуш эса унинг оғзига гўшт бўлагини солди. Субҳаноллоҳ!!! Қушни илонга бўйсундириб қўйган ҳақ таолога беадад ҳамду-санолар бўлсин!
Марям бинти Имронга ризқ эртаю кеч келиб турарди.У зотдан : “Сизга булар қаёқдан келди” деб сўрашди.Шунда у зот “Аллоҳ ҳузуридан. У истаган бандасини беҳисоб ризқлантирур” деб жавоб бердилар...
Бугунги кунда инсонлар ризқ топишда бошқача йўлларни излашда устаси фаранг бўлиб кетишди.Ризқ фақатгина Аллоҳ ҳузуридан келишини била туриб, ҳаром –ҳариш йўллар билан пул топишга берилиб кетишди. Бунинг учун нима иш қилишга тўғри келсаям майли.Порахўрликми, фоҳишаликми, одам ўлдиришми, бировларни сотишми, хиёнаткорликми, ғайридин инсонларнинг хизматини қилиб ўша ҳаётда умр кечиришми фарқи йўқ. Бу инсонлар ҳаром йўллар билан топилган пуллар бир куни ўз бошларига балоларни бошлаб келиши , қилинган нотўғри ва ноҳалол ишлар бир кун келиб фарзандлари, қавм-қариндошлари ёки атрофидагилар туфайли бало ва мусибат бўлиб қайтиши мумкинлигини тафаккур қилиб кўришармикин?
Бугунги кунда тўй-ҳашамларда йўл қўйилаётган исрофгарчиликларга қараб афсус билан ўйга толасан, киши. Столни синдирай деб турган егуликлар, пишириқлар, келин-куёвга қилинган ортиқча ҳашаматлар,ерга сочилган пуллар.... .. бизнинг нақадар кибрланиб Аллоҳни унутиб, шайтонга ошна бўлиб бораётганимизни кўрсатмайдими, агар шу пулларни белимиз майишиб топганимизда шунчалик исроф қилармидик?! Бир видеотасвирда кўзим тушиб қолди. Миллати туркий, аниқ ўзбекларми йўқми, билолмадим, келинга тиллодан кўйлак қилишибди. Уни кийиб даврага чиқаётган келин кўйлакни оғирлигидан оёғи қийшайиб юролмаяпти.Кўриниши худди яқинда туғруқхонага борадиган аёлдек. Тилла кўйлак худди парашютдек шишиб турибди. Бундан ҳам ортиқ масхарабозлик бўладими, ахир? Яна бир тўйни ташлашди, ижтимоий тармоқларда, тўйхонада юқоридан троссли йўл қилиб, келинни маликалардек маҳофага солиб олиб келишяптида ,уни осмондан тушгандек , кўтариб олишяпти.Шуям ишми? Мусулмончиликка, инсонийликка тўғри келадими шу? Яна бир тўйда , бу энди аниқ, ўзимизда бўлган тўй экан , оёқ остига сочилган пулларни ахлат оладиган тунука супурги билан супуриб, катта қанорга ( ҳайрон бўлманг, қоп эмас, қанор) солишяпти. Ана энди бизнинг ҳаром луқма кетидан нима кўйларга тушганимизни бу дунёдаги ифодасини кўрдик. Хўш, у дунёдаги ифодаси қандай бўлади? Шунга чидай оламизми? Қилган номаъқул ишларимиз туфайли олов устида чордана қилиб ўтиришга тайёрмизми? Йўқ, албатта. Ҳозир буни ўйламаймиз. Буни қилаётганлар у дунё ва охират ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаски,шунчаликка боришяпти. Бир кун ўламиз, йиққан мол-дунё, давлатимиз, ҳашаматли уйлар , арзанда ,эркатой фарзандлар бу дунёда қолиб кетади. Биз фақат қилган яхши-ёмон амалимиз билан кетамиз.Қанча давлатларда одамлар очарчиликка маҳкум бўляпти, ижтимоий тармоқларда кузатиб турибмиз, бизга берилган неъматларни эса хор қиляпмиз. Қачон, Аллоҳнинг кўрсатган йўлидан юрамиз, биродарлар?! Қачон ўзимизни қўйиб ўзгага қайишишни ўрганамиз? Атрофга қарасак, ҳалол, сахий, мартабаси баланд, аммо ўзи камтар инсонлар жуда кўп. Айнан шулар туфайли Аллоҳ муборака ва таоло бизни балолардан асраб турган бўлса, не ажаб !!
Ҳар биримизга Яратган эгам ўзи имону инсоф берсин, ҳар биримизни ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!! Илоҳим юртимиз тинч, элимиз омон бўлсин!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани, “Сарбозор” маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш