АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ

23-09-2023, 01:12 admin Мақолалар 241

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ
Улуғ факиҳ, имом, мутасаввиф олим, муҳаддис ҳазрати Абу Лайс Самарқандийнинг, тўлиқ исмлари Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳимдир.,, Абу Лайс" у зотнинг кунялари.,, Лайс'' луғатда шер, арслон бўлиб ,, Абу Лайс '' маъноси, шернинг, арслоннинг отаси деганидир. Лекин у кишининг Лайс номли фарзанди бўлганми, йўқми, номаълум. ,, Самарқандий ''номини туғилиб ўсган ватанларига нисбатан олганлар. ,, Ал - факиҳ '',,, Шайхул Ислом '', ,, Имомул ҳуда '' унвонлари ҳам машҳур. ,, Ал - факиҳ '' унвонини фиқҳ яъни Ислом ҳуқуқшунослиги илмида юксак мартабага эришгани учун берилган. Ҳақиқаттан фиқҳда беназир, тенгсиз билимдон бўлганлар. " Имомул ҳуда" ҳақ йўл имоми маъносини англатади. Бу унвонда ҳазрат Имом Абу Мансур Мотуридий билан баробардирлар. "Шайхул Ислом "- Самарқанд шайхул исломи бўлганлари учун берилган. Абу Лайс Самарқандийнинг устозлари . 1. Оталари Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Тусий бўлган. Оталари олим, фақиҳ, муттақий зот бўлганлар. 2. Абу Жаъфар Ҳиндавоний Балҳий. 3.Халил ибн Аҳмад қозий Сижзий. 4.Муҳаммад ибн Фазл Балхийдан тафсир илмини ўрганганлар.
Абу Лайс Самарқандий икки йўл билан илмни ёйдилар. 1. Таълим бериб, шогирдлар етиштирдилар.
2. Китоблар ёзиб , илмларини ворис авлодларига мерос қолдирдилар. Дарҳақиқат илм олимга омонатдир. Олим олган илмини бошқаларга етказиши шарт. Фақиҳнинг шогирдлари 1.Луқмон ибн Ҳаким Фарғоний .
2. Наъим Ҳатиб Абу Молик.
3.Муҳаммад ибн Абдураҳмон Зубарий. 4.Аҳмад ибн Муҳаммад Абу Саҳл. 5.Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Абу Абдуллоҳ Ҳаддодий. У зотдан улкан илмий мерос қолди. Фиқҳ, усулидин, тиб ва фалсафа илмида шухрат қозондилар.
Асарлари :
1.,, Баҳрул улум "(Илм уммони ) Қуръони карим тафсиридир.
2.,, Хизонатул фиқх "(Ҳуқуқшунослик хазинаси ).
3.,, Бўстонул Орифин "(Орифлар бўстони ) Маърифат, илоҳият, зуҳд, тақво ва фикҳ бобида.
4.,, Танбеҳул ғофилин " охират саодтати , тақво дарслиги.
5.,, Курротул уйун ва муфриҳу қалбил маҳзун ".
6.,, Уйунул масоил ".
7.,, Муқоддимату Абу Лайс Фис солат ". 8.,, Фатвои Абу Лайс ".
9.,, Ан -Навозилу фил фатово".
10.,, Ал -Мабсут". 11.,, Шарҳу Жомиъус сағийр".
12.,,Ундатул ақоид". Ақида.
13.,, Усулуд дин ". Дин илми.
14.,, Баёну ақидатил усул" .
15.,,Асрорул ваҳй". Ваҳий сири.
16.,,Рисолату фил мағфирати вал ийман".
17. ,, Рисолату фил ҳукм".
18,, Ширъатул Ислом " .
Абу Лайс Самарқандийнинг туғилган йиллари тахминан ҳижрий 301- 310 йиллар деб ёзилган. Вафотлари ҳам турлича ҳижрий 375, 393, 396 йиллар деб кўрсатилган. 396- йил ( милодий 1003) йил ҳақиқатга яқинроқ. Фақиҳнинг,,Танбеҳул ғофилин" китобини аллома Саид Арабий Мисрда нашр қилдирган. Маъноси ғафлатдан уйғониш. Араб тилидан ўзбек тилига Дилмурод Қўшоқов таржима қилган. Бу китоб ғофилларни, эътиборсизларни, бехабарларни, уйқудагиларни уйғотувчи, охиратдан огоҳ этувчи, ақлни чархлаб, имонни кучайтириб , қалб кўзини очувчи мавъизалар китобидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам:
,,Инсонлар уйқудадирлар, ўлганда уйғонгайлар". -деб ва яна :
,, Ўлмасдан олдин ўлинг! деб буюрганлар. Ўлмасдан олдин ўлиш, ўлмасдан олдин уйғониш, кўзни очишдир. Абу Лайс Самарқандий ,,Танбеҳул ғофилин " яъни Ғафлатдан уйғониш асари орқали инсонларни ғафлатдан уйғотиш , хаёт деб аталмиш қисқагина муддат- умрни орқа -олди борлигини эслатиб , ундан нарида инсонни нималар кутаётганидан огоҳ этганлар. У зот ўқувчини аста секинлик билан жиддийлик сари етаклайди. Дастлаб ихлос, сўнгра ўлим , қиёматнинг шиддати ҳақида сўз боради. Гуноҳдан қайтишга тавбага чақиради. Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, кибр, ҳасад, ношукурлик каби иллатларни қоралайди. Ибодат ,намоз, рўза, закот , ҳажнинг фазилатлари, ота-она, эр-хотин, қариндошлар, қўшнилар, фарзандлар ҳақлари тушунтирилади.
Сабр, тақво, жасурлик, силлаи -раҳм, хайр-эҳсон каби инсонга зийнат бўлган хислатлар, ҳар қандай қалбга осон етиб борадиган содда услубда баён этилган. Фиқҳ ҳар бобда сўзни Қуръондан бир неча оятлар , мубҳамларини тушунтириш билан бошлаган, кейин уни Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари ва салафларнинг сўзлари билан қувватлаган. Қалбимизга шифо бўлгувчи шундай асарларни бизга насиб этган Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин. Муаллифларнинг барчаларига Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин. Амин.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш