Тўғри йўл

20-09-2023, 22:33 admin Мақолалар 128

Тўғри йўл

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим. "Албатта бу менинг тўғри йўлимдир. Бас унга эргашинг. Бошқа йўлларга эргашмангки, сизни Унинг йўлидан ажратур. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд тақво қилсангиз. (Анъом сураси, 153-оят). Дунёдаги ягона тўғри йўл -Аллоҳнинг йўли, инсон эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир йўл-шу йўл. Аллоҳ таолонинг ушбу динда Ўзи жорий қилиб қўйган нарсаларини бажаришга ҳукм қилиши ҳам бандалар Ўзидан қўрқиб, тўғри йўлини топишлари учундир. Ушбу тўғри йўл кенг ва равондир. Ундаги йўловчилар ўзларининг билим ва тушунчалари асосида мазкур йўлнинг ичидаги маълум йўлакдан юришни ихтиёр қилганлар. Ушбу йўлаклардан мурод -ақийда, шариат ва рухий тарбия бўйича мусулмонлар ихтиёр қилган ижтиҳодий -мазхаблардир. Мўътадиллик энг зарур хислат. Аллоҳ таоло мусулмон умматининг сифати ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида "Ана шундай қилиб одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз Расул устидан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик". Аллоҳ таола ушбу ояти каримада мусулмонларни ўрта уммат қилганини эълон қилмоқда. Биз ўрта деб таржима қилган сўз арабчада "васат"деб келган ва у яхши, ўрта, марказ, мўътадил ва адолатли деган маъноларни англатади. Ўртани яхши дейилаётганига сабаб шуки, четлар чет бўлгани учун ҳам ҳар хил таъсирларга кўп учрайди. Аммо ўрта бузилмайди, яхши ҳолича қолади. Ислом уммати тафаккур ва хис туйғуда ҳам адолатли ва афзал умматдир. Билиб олган нарсасинигина маҳкам тутиб, ундан бошқа маърифат ва тажрибаларни рад қилиб юборадиганлардан эмас. Ёки аксинча дуч келганнинг ортидан эргашиб, тақлид қилиб ҳам келавермайди. Балки муътадиллик билан ўз қоидаларга тўғри келган илмий изланиш ва тажриба орқали бошқалар эришган ютуқларни ҳам эътироф этиб, улардан фойдаланадилар.
"Мазҳаблар бирлик рамзи" ва "Очиқ хат"китобидан фойдаланилди.

Зарафшон шаҳри "Юлдуз"МФЙ отинойиси Г.Рахимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш