Беъмазҳаблик оқибати

13-10-2021, 14:13 admin Мақолалар 532

Беъмазҳаблик оқибати
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тугал ва батамом салавот ва саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни Унинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, тақво қилсангиз”(153-оят).
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сезгир ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни кўзлаб амал қилган одамдир. Ожиз нафсини хавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир”,дедилар”. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ислом динида барча масалалар, ақийда, фиқҳ, ва руҳий тарбия буйича мусулмонлар оммаси иттифоқ қилган йўллардан бирини тутган одамнинг оқибати хайрли бўлишлигига иттифоқ қилиб келинмоқда.Мазхаб деганда мўмин-мусулмонлар Аллоҳ ва Расулининг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, Оламлар Парвардигорининг розилигига эриштирувчи йўлларни тушуниб келмоқдалар.
Барчамизга маълумки, Исломда эътиқодий жиҳатдан бир-бирлари билан ҳамжиҳат ва бирдам бўлган аҳли сунна вал-жамоа деб аталмиш, ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик ва ҳанбалийлик мазҳаблари бор.Бу тўрт мазҳабни Қуръон ва суннатга мувофиқ мазҳаб деб сон-саноқсиз исломий олимлар иттифоқ қилишган.
Охирги йилларда “салафийлик”байроғини кўтариб олиб, саҳоба ва тобеинлар манҳажи ниқоби остида бемазҳаб тоифалар харакат қилмоқда. Ўзининг шахсий фикри ва нафсу ҳавосини илоҳ қилиб олган бундай бемазхаб гурухлар “Аллоҳ таоло мазҳабга эргашишни буюрмаган, балки зикр аҳлидан сўрашга буюрган”,деб атрофдаги иймон-эътиқоди мустахкам бўлмаган инсонларни айниқса, ғур ёшларни алдаб фитнага солиб келмоқда. Улар ихтилоф қўзғайдиган масалаларни, фитнага соладиган мавзуларни гапириб, ёзиб ўзлари танлаган хато йўлдан кетмоқдалар.
Улар рамазон ойи келганда Саудияга эргашиб рўза тутишни, мавлид ойида эса уни бидъат деб аташ, янги йил ёки наврўз келганда эса ҳаммани кофирга чиқариш билан машғул бўладилар. Яна бир қанча тинч мусулмон юртларини уруш-жанжал майдонига айлантириб, “Ла илаҳа иллаллоҳ !”,деб турган мусулмонларни ўлдириб, жамоат намозларини адо қилиб турганларида портлатиб юбормоқдалар.Бутун бошли ҳалқларни кофирга чиқармоқдалар.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида янги-янги тоифалар пайдо бўлиб, одамларни тўғри йўлдан оздириши ҳақида огоҳлантирганлар: “Охирзамонда “дажжоллар” , каззоблар бўладилар, улар сизлар ва сизларнинг оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни кўтариб келадилар. Сизлар улардан, улар эса сизлардан узоқ бўлсин! Улар сизларни залолатга бошлаб қўймасинлар, сизларни фитнага аралаштириб, алдамасинлар!” (Имом Муслим ривояти).
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу :”Аллоҳнинг китоби борасида илмим бўлмаган нарсаларни сўзласам мени қайси ер кўтаради, қайси осмон мени соялайди”,деган. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: “Дин ҳақида ўз фикри билан гапирадиганлардан эҳтиёт бўлинглар”,деганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу :”Агар дин нақл эмас, ақл билан бўлганда маҳсининг устига эмас, тагига масҳ тортиш тўғрироқ бўлар эди, деб ўз фикри билан гапиришдан қайтарганлар”.
Иншаа Аллоҳ бу уммат ҳеч қачон куфр ва ширкка ботмайди, бу уммат ҳеч қачон бидъат устида жамланмайди ва бу уммат ҳеч қачон залолатга кетмайди.
Аллоҳ таоло мусулмонларнинг бошига тушган барча ташвишларни аритиб, адашган бандаларини тўғри йўлга бошласин! Адашган тоифа ва фирқаларга инсоф берсин!
Зарафшон шахри Бош отинойиси: Лутфия Мутахарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш