Бемазҳаблар - ихтилофлар - уммат учун кони зарар
Инсониятни икки дунё саодат йўлига бошловчи дини Исломга ҳидоят қилган ва тоқатларига яраша амалга амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Қиёматгача келадиган умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга батамом ва баркамол салавот ва саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни Унинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, тақво қилсангиз” (153-оят). Ха, инсоният эргашмоғи лозим бўлган ягона тўғри йўл - Аллоҳнинг йўлидир. Бу шубҳасиз равон йўлдир. Ҳақ таоло динимизда Ўзи жорий қилиб қўйган нарсаларни бажаришга ҳукм қилди ва бу билан бандаларини тақво қилиб,тўғри йўлни топишларини хоҳлади. Аслида ҳам йўл битта, яъни, қиёматгача инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берган дини Исломдир.
Мазҳаб ҳақида сўз кетганда, асрлар оша мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, У Зотнинг розилигига эриштирувчи йўлларни тушуниб келмоқдалар. Ислом динидаги барча масалалар, ақийда, фиқҳ ва руҳий тарбия бўйича бутун мусулмонлар оммаси иттифоқ қилган йўллардан бирини тутган одамнинг оқибат ҳайрли бўлишлигига иттифоқ қилиб келинмоқда.
Исломда эътиқодий жиҳатдан бир-бирларини билан ҳамжиҳат ва бирдам бўлган аҳли сунна вал-жамоа деб аталмиш тўрт фиқҳий мазҳаб бор. Барчамизга маълум, булар , ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик ва ҳанбалийлик мазҳабларидир. Ислом динига эътиқод қилувчи сон-саноқсиз олимлар Қуръон ва суннатга энг мувофиқ фиқҳий мазҳаблар деб, уларни аҳли сунна вал-жамоа дейишга иттифоқ қилишган.
Биз сўз юритмоқчи бўлган бемазҳаб тоифалар,охирги йилларда саҳоба ва тобеинлар манҳажи ниқоби остида “салафийлик” байроғини баланд кўтаришга харакат қилмоқда. Хозирги даврда улар китобларнинг замонавий нашрларини амалга ошириб, хиёнат йўлини тутишни ўзларининг иш услублари қилиб келмоқдалар. Улар бу нашрларни амалга ошириш билан китоблардаги маълумотларни ўзгартириш, сохта маълумотларни қўшиб нашр қилиш ва манбалардаги асл маълумотларни замон ва эътиқодга тўғри келмайди, деган баҳоналар билан олиб ташлаб нашр қилиш йўлини тутдилар. Қўштирноқ ичидаги бу “мужтаҳидлар”буюк мужтаҳид олимларни қўйиб , Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўзларининг нафсу ҳаволари билан изоҳлаб инсонларни ўзларига эргашишга даъват қилиб келмоқда. Замонамизнинг таниқли олимлардан бўлган Муҳаммад Аввома “Маолими иршодия” асарида бемазҳабларнинг бу хиёнатини давримизнинг илмдаги энг катта офатлардан бири деб хисобладилар. Ўз нафсу ҳавосини илоҳ қилиб олган бу бемазҳаблар “Аллоҳ таоло мазҳабга эргашишга буюрмаган, балки зикр аҳлидан сўрашга буюрган”, деб одамларни алдаб келмоқда.Улар одамларни фитнага соладиган мавзуларда кўпроқ гапирадилар, кўпроқ ёзадилар.Фитнага сабаб бўладиган , ихтилоф қўзғайдиган масалаларда саволлар бераверадилар.Фиқҳдан бирор масала айтиб, одамларни рози қилиб ҳақ йўлга бошламайдилар. Мабодо, фиқҳдан гапирсалар ҳам, уни эътиқод мавзуси қилиб оладилар.
Пайғамбармиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида янги-янги тоифалар пайдо бўлиб, одамларни тўғри йўлдан оздириши ҳақида огоҳлантирганлар: “Охирзамонда “дажжоллар”, каззоблар бўладилар, улар сизлар ва сизларнинг оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни кўтариб келадилар. Сизлар улардан, улар эса сизлардан узоқ бўлсин! Улар сизларни залолатга бошлаб қўймасинлар, сизларни фитнага аралаштириб, алдамасинлар!” (Имом Муслим ривояти).
Яна бир ҳадиси шарифларида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам : “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг”, - деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Шундай экан , мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашишдир. Илм аҳллари бўлган мазҳаббошиларимизга эргашиш энг тўғри йўлдир. Бу мужтаҳид имомларимизнинг илми ва тақвосига бутун уммат неча асрлардан буён эргашиб адашмасдан келмоқда.
Аллоҳ таоло мусулмонларниг бошига тушган барча ташвишларни аритсин, адашган бандаларини Ўзининг тўғри йўлига бошласин! Ҳар қандай ғам-андуҳлардан холи бўлиб, ҳақ йўлда собитқадам бўлишимизни насиб этсин!
Аллоҳ таоло бемазҳабларга, салафийларга инсоф берсин!
Зарафшон шахри Бош имом хатиби: Комилжон Шодмонов.