Мўътадилликнинг фойдалари

8-09-2021, 15:25 admin Мақолалар 622

Мўътадилликнинг фойдалари
Ислом уммати тартиб-интизомда ҳам ўртача, адолатли ва афзал умматдир. Унда ҳаёт фақат ҳис-туйғу, виждон ва одоб-ахлоқ орқали тартиб интизомга солинмайди. Ёки баъзиларга ўхшаб, фақат куч ишлатиш, турли жазолар орқали тартиб-интизомга солинмайди. Балки, инсоннинг маънавий тарбиясини кучайтириб, одоб-ахлоқ, тақво, ҳалоллик масалаларини онги, ақли ва виждонига сингдириш билан бирга, ҳукмни ҳам ишга солинади. Чунки, ҳамма ҳам руҳий-виждоний йўл билан тузалиб қолмайди.
Дардни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Тажрибаларга ва уламоларнинг маслаҳатларига суянган ҳолда янги муаммоларнинг келиб чиқишининг олдини олиб бориш зарур. Бир дардни муолажа қиламан деб, иккинчисини пайдо бўлишига сабаб бўлмаслик лозим.
Энг муҳими, ҳамма бир бўлиб жамиятдаги салбий ҳолатларни муолажа қилиш даҳамкорлик қилиш керак. Шунда аста-секин камчиликларни йўқотабориб мақсадга эришамиз, иншоаллоҳ.
Азизлар! Барчамиз динимиз Ислом васатийлик дини эканини бир зум ҳам унутмайлик. Доимо васатий-мўътадил, тўғри, адолатли, энг яхши ва афзал бўлишга ҳаракат қилайлик. Бу сифат ила сиз билан бизни Аллоҳ таолонинг Ўзи сифатлаган. Аллоҳ таоло мусулмон умматининг сифати ҳқида Қуръони Каримда “Бақара” сурасида:
1. و كذلك جعلنكم أمة وسطا لتكونوا شهداءعلى الناس ويكون الرسول عليكم شهدا
“Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиш учун васат(ўрта)уммат қилдик”,деган (143-оят).
Қуръон ўзини ўзи тафсир қилади қоидасига биноан, васат умматлик даражасига етишганимизда, энг яхши уммат бўламиз.
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш