Бир аёлнинг пушаймони.

20-09-2023, 22:32 admin Мақолалар 159

Бир аёлнинг пушаймони.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар
:" Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин ".
Бир куни маракада бир аёл ёнимга келиб , марака охиригача унсиз йиғлаб , эзилиб ўтирди. Марака тугаб, ҳамма уйига кетди. Ҳалиги аёл мен билан кўчага чиқди. Қандайдир оғриқли дарди борлигини сезиб, уйга таклиф қилдим , унамади кўчада бир скамейкага ўтирдик . Қаттиқ ҳаяжонда секин гап бошлади. Кўринишидан олтмиш ёшдан ошган кўринсада , аслида эллик бир ёшда экан. Ўн тиққиз ёшида эри билан севишиб турмуш қурган, эри йигирма олти ёшли олий маълумотли бир идорани бошлиғи экан. Аёлини ҳам ёнига ишга олиб, олийгоҳни тугатишига ёрдам бериб, жуда чиройли яшай бошлашибди. Кетма-кет ўғил кейин қиз фарзанд кўришибди. Ҳамма ҳавас қиладиган тўкис оила экан. Аёл болалар тарбияси билан ўралашиб ,эрига етарлича эътибор беролмабдими ёки бошқа сабаб , эри ўзгара бошлабди.Ичкиликка , маишатга берилиб тез фурсатда ишидан, мансабидан , обрўсидан айрилиб, жанжалкаш , урадиган эркакка айланибди. Аёл эридан безиб, суд орқали ажрашибди. Шунда ўғли ўн икки ёш атрофида экан. Ўғли мактабни тугатиб, олийгоҳга ўқишга кирибди. Аёл дипломини сандиққа солиб, бозорда тадбиркорлик қила бошлабди. Ўғли ҳам, қизи ҳам, онасини сўзидан чиқмайдиган , итоаткор фарзандлар бўлиб , доим онасига ёрдам беришаркан. Ўғли имкон қадар ибодатини масжидда қилар , имомнинг маърузаларини эшитиб , таъсирланиб йиғлаб келаркан. Меҳнатлари орқасидан ўғли "Ласетти " енгил машина сотиб олибди. Отасини излаб топиб, алоқа қила бошлабди. Аёл бунга норози бўлиб, ўғлидан аччиқланаркан. Бир кун ўғли онасидан : - онажон дуо қилинг дадамни мазаси йўқ , бугун дадамни даволатгани олиб бораман дебди. Аёл қаршилик қилибди. Ўғли ноилож машинасини ёқиб чиқиб кетаётганда, аёл беҳосдан : - Безор бўлдим шу дадангдан , умримни куйдиргани етмагандек ажралиб ҳам бошимга бало бўлди. Сўзимга кирмай ҳозир чиқиб кетсанг, қайтиб келма. Даданг билан қўшмазор бўл -дебди. Она баддуоси ижобат бўлиб , шу куни ўғли билан дадаси автоҳалокатга учраб ҳалок бўлибди. Аёл шундан бери , ўзини қотил деб койир, тилим билан ўғлимни ўлдирдим деб ўзини-ўзи ер экан.
Дарҳақиқат Аллоҳ Таоло Исро сура 11 оятда шундай марҳамат қилади :"Инсон (Аллоҳдан ) яхшилик сўраб дуо қилгани каби (гоҳо сиқилган пайтларида ) ёмонлик тилаб ҳам дуо қилур . Инсон (мана шундай ) шошқалоқдир ".
Кераксиз , бемаъни гапларни гапирмаслик -мусулмончиликнинг гўзал намунасидир.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси
Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш