Ношукрлик ҳаддан ошса...

3-08-2023, 22:23 admin Мақолалар 178

Ношукрлик ҳаддан ошса...

Хушбичим кийинган, ташқи кўринишидан жуда эзилганлиги шундоққина билиниб турган бир онахон мен билан илиққина сўрашди. Ҳаётининг турли пасту баландини ёритиб беришимни, қолганларга сабоқ бўлса ! Зора, мен қилган хатони бошқалар такрорламаса дея уқтирди.
Бир ташкилотни раҳбари бўлганим учун қанча одамларни бошқариб, уйда кам бўлардим. Турмуш ўртоғим, қайнонам фарзандларимни тарбияси билан ҳам, ўқиши билан ҳам шуғулланишар эди. Йиллар ўтиб фарзандларим улғайгач улардаги нуқсонлар (мени фикримча) яққол кўзимга ташлана бошлади. Эримни, қайнонамни айблаб жиғибийрон бўла бошладим. Деярли уйда ҳар куни шу мавзу юзасидан уларга маруза қиламан, аммо улар индашмайди. Бирин-кетин мен учун нохуш дамлар бошланди. Мансабимдан айрилдим, қайнонам сўнг эрим вафот этди. Уч қиз, бир ўғилнинг тарбияси билан тўлиқ ўзим шуғуллана бошладим. Уларнинг ўта босиқлиги, ҳар бир ишни секин вазминлик билан бажариши ғашимни келтирарди. Қизларни тезда ўзимча чаққон қилиб, замонавий қилиб тарбиялаб олдим. Ўзимга ўхшаган айтган жойини узиб оладиган бўлишди. Аммо ўғилга келганда талабларим икки ҳисса ошди. Уни ўта ишбилармон, ақлли бўлишини хохладим. Қизларим бувисию отасини пандларини яхши қулоқларига илишган экан. Турмушга чиққач менга хўп дейишар экану, аммо оиласига боргач уларни ҳурматини жойига қўйишиб, камчиликларимни яширишар экан. Аммо ўғлим аросатда қолди. Уни койиверганим сари безиб, ҳар хил бўлмағур одатлар чиқарди. Уйга кеч келадиган, баъзан эса умуман келмайдиган одат чиқарди. Ўзини нотавон сезиб, ҳеч нарсага ярамайдиган, доим ичадиган, гапирсам йиғлайдиган бўлиб қолди. Бир куни ўғрилик қилса, бир куни уришиб ёқасини йиртиб келади. Бевафо фалакни дастидан дод деб йиғладим. Охирги чора уйлантириш керак деган қарорга келиб уйлантирдим. Аммо муаммолар уялаб кетди. Мени инжиқлигим, ўғлимни ношудлиги сабаб келин онасиникига кетиб қолаверди. Энди ўғлимни ношудлигини унутиб келиндан айб қидира бошладим. Шундай қилиб, ўғлимни тўрт марта уйлантирдим. Ҳамма келинларим қўлидан ҳеч иш келмайдиган, битта эрни эплолмайдиган текинхўрдай туюларди менга. Охир-оқибат яккаланиб қолдим.Ҳамма мендан қочди. Қаерда хато қилдим деб ўйланаман...
Аввало, аёл ким бўлишидан қатъий назар оилада эрига итоаткор, садоқатли ёр бўлиши лозим. Фарзанд тарбияси жуда нозик масалалардан бири ҳисобланади. Унга юзаки қарашга бизни ҳаққимиз йўқ. Уларни қобиляти, дунёқарашини ҳисобга олиб, тўғри йўналтиришимиз зарур. Бўлмаса юқоридаги ҳолат сингари нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин. Ҳамма ҳам ўқимишли, уддабурон раҳбар бўлавермайди. Баъзи инсонлар содда, ҳунарманд ва меҳр-оқибатли, ҳақиқий мўмин-мусулмон киши бўлиши мумкинки, улар сабаб ҳаётимиз гўзаллашиб, сермазмун ўтади. Онахоннинг эрининг, қайнонасининг гўзал сабрию, меҳру муҳаббатига лойиқ бўлолмаганидан афсусланиш, ўғлидан ҳаддан ошиғини талаб қилиб, ҳаётини издан чиқарганидаги афсусланишлар қалбини йиғлатади. Энди ортга қайтиб, хатоларини тўғрилашнинг имкони йўқ...
"Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, ўта кўриб турувчидир" (Шўро, 27).

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш