Ҳасаднинг зарарлари.

7-09-2022, 14:31 admin Мақолалар 363

Ҳасаднинг зарарлари.
Ҳасад бу маънавий хасталик бўлиб бошқа бир кишига берилган неъматларни кўролмасликдир. Кимга нимани бериш Аллоҳнинг хохиши. Унга ҳасад қилиб, кўролмаслик, қасд қилиш, Аллоҳга қарши исён, Аллоҳ тақсимотига кўнмасликдир. Аллоҳ Таоло Нисо сураси 32 оятда шундай марҳамат қилади :" Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни ( Ҳасад -адоват билан ) орзу қилманг! ". Пайғамбаримиз (алайҳиссалом ) " Агар ҳасад қилсанг , душманлик қилмагин", " Душманлик ва ҳасад яхшиликларни ёнғин ўтинни егандек ейди "-деб насиҳат қилганлар. Ҳасад шайтоннинг илоҳий раҳматдан қувилишига, ҳазрати Одам (алайҳиссалом ) ўғли Қобилнинг илк жиноятни қилиб қотил бўлишига, ҳазрати Юсуф (алайҳиссалом )дек энг чиройли болани қудуққа ташланишига сабаб бўлган энг ёмон амалдир. Ҳар бир киши ҳаёти давомида қилган яхшию ёмон амалларини мукофотини олади. Шу ўринда икки яқин дугонани ҳаётини кимларгадир сабоқ бўлар деган умидда ҳикоя қиламан. Икки яқин дугона қўшни эмас-у, лекин бир маҳаллада яшарди. Лобарнинг ҳам Гулнисанинг ҳам уч нафардан фарзанди бор, ҳамма ҳавас қиладиган тўкис оила эди. Икки дугона ҳам жуда келишган чиройли бўлиб ўзлари ҳам, турмуш ўртоқлари ҳам, олий ўқув юртида ўқимаган, давлат идорасида ишламасди. Лекин маҳаллага, бошқа юқори идораларга ёрдам сўраб югурушмас, бировга боқиманда бўлмай, ўз уйларида ҳар хил пишириқлар, егуликлар пишириб бозорга чиқариб сотишарди. Икки дугона жуда иноқ меҳрибон бўлиб бир -биридан ёрдамини аямасди. Меҳнатлари орқасидан иккалалари ҳам бир хонали уйларини уч хонали қилишди. Бора -бора Гулниса бозорга кам чиқадиган пишириқларини кўпинча эри орқали соттирадиган бўлди. Лобар эса турмуш ўртоғи билан тинимсиз бозорда пишириқлар сотишди. Даромадлари ҳам шунга яраша бўлиб, энг зўр енгил машинани сотиб олишди. Гулниса дугонаси Лобар ундан ўзиб бойиб кетаётганини кўролмай ҳасад қила бошлади. Ўйлаб -ўйлаб Лобарни бозордан четлаштириш уни обрўсини тўкиш мақсадида Лобар эрига хиёнат қилаяпти деб гап тарқатди. Бу гапни Лобарни эри ҳам эшитиб Лобар билан ажрашмоқчи бўлиб жанжал қилди. Уларни муросага чақириш учун уч киши бордик. Шу ҳолида ҳам Лобар эрталик бозорлиги учун супра ёзиб ун элаб ўтирган экан. Бизга ва эрига йиғлаб шундай деди : - Агар хиёнат йўлига кирган бўлсам, шу супрадаги ундек оқариб қолай лекин кимдир менга туҳмат қилаётган бўлса илоҳим айтганлари ўзига қайтсин , шарманда бўлиб азоблансин - деди. Орадан икки ой ўтмаси Лобарни дуойибати ижобат бўлди. Гулнисани эри унга хиёнат қилиб ташлаб кетди. Ўзи ҳам ҳаёти давомида кўп ғийбатларга, туҳматларга қолиб қийналди. Сабаби Гулниса Аллоҳ қайтарган тўртта катта гуноҳни қилди. Ҳасад, ёлғон, ғийбат ва туҳмат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар :" Огоҳ бўлинглар! Албатта, дин насиҳатдир". Насиҳатларнинг энг гўзали ва таъсирлиси Қуръони Карим ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларидир. Хулоса ўзимиздан.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш