Ёлғончилик ва хиёнат – охири надомат.

16-09-2023, 00:48 admin Мақолалар 295

Ёлғончилик ва хиёнат – охири надомат. .
Жамиятнинг бузилиб кетишига сабабчи бўлмиш ёмон хислатлардан бири ёлғончилик ва хиёнатдир. Шу боисдан Аллоҳ ўзининг каломида ёлғончиларни тўғри йўлга бошламасликларини айтиб, у билан мусулмонларни ундан узоқлаштирмоқчи бўлади: "Албатта, Аллоҳ исрофгар ва ёлғончи бўлганларни ҳаргиз ҳидоятга (тўғри йўлга) бошламайди".(Ғофур сураси, 28 оят)". "Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва нонкўрларни ҳидоятга бошламайди." (Зумар сураси, 3оят). Ҳа бу оятларга кўз югуртирар эканман, яқиндагина ёлғончиликнинг оқибатида бузилиб кетган яхшигина бир ёш оила кўз ўнгимда намоён бўлди.Мен фаолият юритаётган маҳаллада бир ҳавас қилса арзигулик оила бор эди. Оилада 60 ёшлардаги қайнона ва қайнота, 33 ёшлардаги Гули исмли келин 35 ёшлардаги Асқар исмли куёв ва уларнинг бир ўғил икки қиз фарзандлари яшашарди. Болалари мактабда 4-5-7 -синфларда ўқишади. Оила тинч катта ҳовли, мевали дарахтлар, полиз экинлари экилган.Ундан ташқари 20 қути асалари боқардилар. Рўзғорда мол- ҳол кетидан сут, қатиқ, ҳаммаси бисёр. Буларнинг барчасини меҳнатини қайнота ва қайнона бажаришади. Ҳатто сигирни ҳам қайнона ўзи соғарди. Келин Гули эса қайнонага таом тайёрлашда ёрдам берар, идиш товоқларни ювар ва эрталаб супаларни супирарди. Ўғли Асқар эса Акфа цехида 15 кунлик сменали ишда ишлайди. Келин бир куни ишга киришни хоҳлаб қолди. Шу боис бир неча марта Асқар билан ораларида келишмовчиликлар ҳам чиқиб қолди. Бундан хабардор қайнона ва қайнота оиланинг тинчлигини ўйлаб: “Майли келинни зериккан бўлса ишга қўй, рўзғорни ўзимиз ҳам эплаймиз”-деб ўғилларини кўндиришди. Гули қишлоқ марказидаги бир дуконга ёрдамчи сотувчи бўлиб ишлай бошлади. Ишлаганига кўп муддат ўтмасидан Гули ишдан кеч кела бошлади. Келса ҳам кўп вақтини фақат телефонга банд бўлиб, ўтказарди Буни сезган қайнона телефонга бунча тикиласиз, болаларни дарсларини кузатинг ўзлари билан бир қизиқинг дерди. Шунда келин:" Товарларни пулини ҳисоб қилаябман, ундай қилаябман, бундай қилябман"- деб кўп ёлғон айтарди. Бир неча марта қайнота ўша дўконга борса келин йўқ шерикларидан сўраса,улар билмасликларини айтишди. Кечқурун эса келин товарга кетгандим деб алдарди. Улар келинига:” Товарга сиз борманг, сиз ёрдамчисиз ўзлари боришсин биз уларга тушунтирамиз”- дейишди. Келин эса унамади. Қайнона ҳам қайнота ҳам ўғлига келини ҳақида бирор нарса дейишмасди. Чунки, улар ўғли билан келини орасини бузиб қўйишдан қўрқишарди. Бир куни қайнонанинг синглиси тўй қиладиган бўлишди. Тўйдан бир кун олдин қайнона келинини ҳам олиб тўйхонага боришмоқчи бўлишди Келин: Соғлигим йўқ эрта бораман”-деб яна ёлғон айтиб уйда қолди .Болалар ҳам мактабга кетишди. Асқарнинг акаси Одил булар билан қўшни туришарди. Одилнинг Карим исмли 18 ёшли ўғли бор эди. Карим анчадан буён янгасининг ёлғончилигини, ҳар доим бир таксичи келтириб, баъзан олиб кетишини ва уларнинг муносабатларини сезиб юрарди. Бир куни янгасидан қўл телефонини сўраб олиб янгасини телефонидаги хабар( СМС) графасини ўзининг қўл телефонига атайин яширинча улаб олади.
Таксичи Саид билан Гулининг хабарлари,телефондаги суҳбатлари бемалол Каримнинг телефонига тушарди. Карим ҳам жим кузатиб бораверди. Гулининг оиласи тўйга кетган куни Гули Саид билан учрашмоқчи бўлиб хабарлашади. Вазиятдан огоҳ бўлган Карим тезда телефон қилиб, бувисини яъни Гулининг қайнонасини чақирди. Қайнона Розия опа етиб келганда, Саид ҳам энди келиб Гули билан гаплашиб туришганди. Розия опа келиб, меҳмонни кимлигини сўради. Шунда Гули бирданига:”Бу кишининг машинасига қўл телефоним тушиб қолган экан, олиб келди”- деб яна навбатдаги ёлғонни ишлатди. Соддагина Розия опа ишониб қуяқолди. Ҳали уйланмаган ёш ҳайдовчи йигит Саид чиқиб кетди. Шу пайт Карим келиб бор воқеани бувисига айтиб берди. Розия опа ҳайратланиб бир муддат жим турди-да,кейин набираси Каримга: "Болам бу гапни ҳеч кимга айтмагин, эл ичида шарманда бўламиз , янганга ўзим гапираман қайтиб бу ишни қилмайди" - деб Каримни жўнатиб келинга анчагина насиҳат қилди. Гули эса ҳеч нарсани тан олмади. Қайнона яна бир ишониб бир ишонмай келинини тўйхонага олиб кетди. Карим эса (СМС) хабарларини амакисига кўрсатди. Асқар хотинини жуда қаттиқ уришд,лекин :”Кет ажрашаман”- демади чунки у хотинини жуда яхши кўрарди. 12 йиллик турмушида жуда аҳил яшашган эдилар. Аммо бу гаплардан хабар топган қайнота келинни “-Бир кун ҳам уйимга қўймайман”- деб ҳайдаб чиқариб юборди. Асқар аввалига болаларини ўйлаб ҳаммасини кечириб хотини билан яшашини айтди. Лекин кейинчалик ғурури ва ота-онасининг сўзи таъсирида ажраладиган бўлди. Ажрашишга узил-кесил қарор қилди. Болалари эса фақат йиғлашарди ва: "Ажрашманглар! Бирга яшайлик, онам ҳам шу ерда яшасин"- дердилар. Бизлар маҳалла фаоллари ва маҳалла масъуллари барчамиз оилани сақлаш мақсадида ҳар иккала томонга қанча панду -насиҳатлар қилдик. Лекин хиёнат ва ёлғонни оғир юкини кўтара олмаслик Асқарга ўз ҳукмини ўтказди,у ажрашишга узил- кесил қарор қилди.Минг афсуски шундай чиройли тўкис, бахтли оила ёлғон ва хиёнат домига тушиб пароканда бўлди. Оила тарқалиб кетди. Афсус! Фарзандлар жуда оғир вазиятда қолишди. Бир ўғли ота уйида, икки қизалоқ эса йиғлаб - йиғлаб она билан кетишди.
“Кун кўрмаганни кўргани қурсин “-деган халқ мақоли шу ерда асқотиб қолди. Гули қиз болалигида шаҳарда икки хонали тор уйда ночоргина яшарди.Гули келин бўлиб тушган хонадонда муаммони ўзи йўқ эди. Ҳамма нарса муҳайё эди. Асқар ҳам катта маош оларди қайнона ва қайнота ҳам яхшигина нафақа оларди. Борига қаноат қилмаганни ношукур дейдилар. Энди нима бўлди, она уйида икки қиз фарзанд билан янганинг кўнглига қараб яшашни ўзи бўладими? Алллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жаҳолатингиз туфайли одамларга мусибат олиб келиб, кейин қилиб қўйган ишингизга афсус, надомат чекиб қолишингиз мумкин! "- деб марҳамат қилган. (Ҳужурот сураси, 1 оят). Оила муқаддас – даргоҳ ,унга хиёнат қилган хор бўлади.Гули ҳам ёлғон ва хиёнати сабаб ўзини ва фарзандларини бахт деган неъматдан мосуво қилди. Жамики аёлларга, ёш келинларимизга сабрли, ақлли, қайнона-қайнотани ҳурмат қиладиган, оилани қадрлайдиган, эр ҳукмига буйсунадиган оилапарвар бўлишликни Аллоҳ насиб этсин!.

Кўҳрон маҳалласи отинойиси С. Ғозиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш