ҲАСАД ВА ҲАВАС

31-05-2023, 23:36 admin Мақолалар 486

ҲАСАД ВА ҲАВАС

Асмаъий айтади:"Саҳрода 120 ёшга кирган бир қарияни кўрдим. Ундан шу ёшда ҳам тетиклигини сабабини сўрасам, ҳасадни тарк қилган эдим, жасад омон қолди " деди. Ҳасад ~ бу инсонни соғлиғини емиради ва кемиради. Ўзимизни ҳасадгўй эканлигимизни тан олмай нега ўзгалардан айб қидирамиз нега бировларни айблаб улар учун жавоб берамиз. Шундай инсонлар бор ман давлат ишида ишлаганимда бир опа бор эдилар, у кишини олдиларида бирор кимса яхши десангиз балога қолардингиз чақалоқлигидан бўлса ҳам айб топардилар.Эй нимага бу аёл бунақа экан деб ўйлаб қолардим. Энди билсам у бечорани юраги ҳасаддан қорайиб кетган экан. Биров мақтаб қолса ёмон томонларини айтишга ўша инсонни обрўйини тўкишга ҳаракат қиламиз нега... Нега қалбига озор бериб гап ~ сўз қиламиз. Нимага ҳавас қилмаймиз. Қандай шу даражага эришди деб яхши томонлари ҳақида ўйламаймиз? Ҳаммамизни ҳам айбимиз бор албатта. Бе айб фақат Парвардигоримиз. 1) Иффат ва ҳаёчалик аёлнинг қадрини юксалтирадиган нарса йўқ.!!
2) Одоб ахлоқчалик аёлнинг қадр қимматини олий чўққига кўтарадиган нарса йўқ!!
3) Иймон ва тақвочалик аёлнинг даражасини баландлатадиган нарса йўқ!!
Агар азиз аёллар бизларда ана шу хислатлар жаму ~ жаъм бўлса, ҳеч кимга ҳеч қачон ҳасад қилиб орқасидан ғийбат қилмаймиз кўрмаганимизга гувоҳлик ҳам бермаймиз. Ўз келинига ҳасад қилиб буни эри яхши кўради,биз қандай оғир меҳнат қилардик,бу шундай чиройли шароитда яшаяпди, биз тандирда нон, ўчоқда ош пишириб, қўлда кир ювардик., эримиз йилда икки йилда битта куйлак олиб берарди деб тинчгина келинни ўғлимизга қайраб невараларимизни тирик етим қилиб, ўғлимизга шарт қўйиб келинни ҳайдаяпмиз. Буларни барчасини савол жавоби бор. Илм аҳллари орасида ҳам гап етаклаб инсонлар орасини бузувчилар ҳам бор. Наҳот билими қобилияти биздан устун бўлганлиги учун фисқу ~ фасод тарқатиб ҳавас қилиш ўрнига устидан мағзава ағдараяпмиз шу мусулмончиликка тўғри келадими айтинглар. Набиий солаллоҳу алайҳи вассалламга эргашишга мўминларга хурсандчилик келтиришга, нафратни, ҳасадни кетказишга инсонларни кўнглидан жой олишга буюрилганмиз...
Шоир деди: -
Йўлиқурман шундай кишига албат,
Билурман у адув ичда адоват.
Ҳадя қилгум унга қувноқлигимни ,
Қалби салим бўлиб ёнимга қайтсин.
Ўлсин ичидаги кину адоват.

Навбаҳор тумани "Бурқут" МФЙ отинойиси Аҳмедова М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш