Яхшиликка далолат қилиш худди уни қилувчи кабидир

17-05-2023, 00:10 admin Мақолалар 194

Яхшиликка далолат қилиш худди уни қилувчи кабидир


Яхшилик ҳақида гапирар эканмиз, аслида динимизда инсонлар бир-бирларига яхшилик қилиши ва унга далолат қилиши Аллох таъоло томонидан фарз қилинган бўлиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар” (Тавба сураси–71 оят). Ушбу оятдаги «Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар...» жумласидан “Жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар” маъноси тушунилади.Яхшилик ҳақида гапирар эканмиз, аслида динимизда инсонлар бир-бирларига яхшилик қилиши ва унга далолат қилиши Аллох таъоло томонидан фарз қилинган бўлиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар” (Тавба сураси–71 оят). Ушбу оятдаги «Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар...» жумласидан “Жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар” маъноси тушунилади.Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам яхшилик қилиш қандай улуғ амал эканлигини тасдиқлаб, шундай дейдилар: “Ҳар бир яхшилик садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир”. Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ушбу муборак сўзларидан инсонлар доимо бир-бирларига яхшилик қилишда бардавом бўлиши ҳамда бу хайрли ишга далолат қилиш каби улуғ фазилатлар тушунилади.Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда бу улуғ фазилат ҳақида шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка буюраверинглар гарчи амал қилмасалар хам, ёмонликдан қайтараверинглар гарчи қайтмасалар хам” - дедилар. Яна бир ҳадисда келтириладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир киши келиб сўради: “Инсонлар қайси амалларни қилса Аллох таоло у кишини яхши кўради?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохга иймон келтириш, қариндошлар билан боғланиш ва одамларни яхшилик қилишга буюриш ҳамда гунох қилишдан қайтариш” деб жавоб бердилар. У киши яна сўради: “Инсонлар қайси амалларни қилса Аллохнинг ғазаби келади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохга ширк келтириш, қариндошлар билан алоқани узиш ва одамларни яхшилик қилишга буюрмаслик, гунох йўллардан қайтармаслик” - деб жавоб бердилар. Юқорида келтирилган оят ва ҳадислардан англашимиз мумкинки, мусулмон киши доимо одамларга яхшилик қилиш ва унга далолат қилиш билан бирга хатолардан қайтариш каби хайрли ишларда бардавом бўлиши лозим экан. Шундагина инсон Аллоҳ таоло томонидан ваъда қилинган улуғ савоблардан баҳраманд бўлади инша Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг солиҳ бандалари қаторида қилсин.
Навбаҳор тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди
имом хатиби С.Темиров
16.05.2023

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш