“Маърифат ва диний бағрикенглик”
резолюцияси барқарорлик асоси
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги Президентимиз нутқи ўз мазмун-моҳияти, аҳамияти билан иштирокчилар диққат эътиборини тортди. нутқ қисқа бўлишига қарамай, даврнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди. Хусусан, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорликни кўрсатиш мумкин. Президентимиз ёшларни сўнгги йилларда кучайиб бораётган диний экстремизм ва терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш кераклигини таъкидлаб, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Давлатимиз раҳбари устувор масалалар мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга етказиш, тушунтириб беришга масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз буюк мутафаккир аждодларимиз меросида доимо ҳалол меҳнат билан яшаш, ватанпарварлик, мардлик, саховат ва камтарлик улуғланади. Ислом дини инсонпарварлик аҳамиятига эга, қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан хеч қачон муроса қила олмаймиз. Инсон дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоннинг фазилатларни асраб авайлашга даъват этади. Ҳозирги пайтда жаҳон динларидан бири –исломга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Афсуски, бу қизиқиш ортида исломни ниқоб қилиб, ўзининг жирканч мақсадларини амалга оширишга уринаётган кучлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки ислом дини софлигига ҳам катта таҳдид солмоқда. Диний экстремистларнинг ёвуз мақсадлари, бузғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради. мамлакатимизда муқаддас динимизни сохталаштиришга уринаётган турли мутаассиб кучларнинг ёвуз ҳаракатларига қарши курашиш, ёшларни экстремизм хатаридан ҳимя қилиш бўйича қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Буюк алломалариимиз тарғиб этган исломий қадриятлар маънавий ҳаётимиз ва дин-диёнатимиз кўзгуси ҳисобланади. Улуғ алломаларимизнинг маънавий хазинаси ёшларни эзгу ишлар билан шуғулланишга ватанпарвар бўлишга, ҳалол меҳнат қилишга ундайди. Диёримизда яшаб, фаолият кўрсатган аждодларимиз Исломни юксак маданият ва цивилизация даражасига кўтаришганини бутун мусулмон олами эътироф этади.
Нурота туман тарғибот гуруҳи раҳбари: Г.Тоғаева