Ислом -тинчлик, бағрикенглик ва маърифат дини.

18-03-2021, 11:09 admin Мақолалар 690

Ислом -тинчлик, бағрикенглик ва маърифат дини.

Тинчликпарварлик ислом динининг мохияти. Бугунги кунда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар мавжуд эканлиги, кишиларнинг осуда хаётини издан чиқаришга қаратилган янги кўринишдаги тахлидларнинг пайдо бўлиши ва бунинг натижасида бузғунчи ғоялар мафкура майдонини қуршаб олаётгани очиқ- ойдин хавф туғдирмоқда.Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган мутаассиб уюшмалар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар , барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги хақидаги тасаввурларга таяниб, уларни ягона мақсад остида бирлашуви ғоясини илгари суради.Бундай кучлар шу йўл билан хар бир давлатнинг ўзи тараққиёт йўлидан чиқаришга ҳаракат қилади, қаерда ғоявий бўшлиқ, лоқайдлик бўлса, бепарволик бўлса улар ўша ерда пайдо бўлишади..
2016 йил 14 декабрда юртбошимиз Олий мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида: " Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар тотувлиги, ўзаро хурмат ва меҳр - оқибат мухитини кўз қорачиғидек сақлаш ҳамда мустаҳкамлашни ўзимнинг устувор вазифам деб хисоблайман. Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликликни янада ривожлантириш ,қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъий назар, барча фуқаролар учун тенг хуқуқларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади.Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва родикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди", дея таъкидлаб ўтганлар.Бунинг учун эса, хар бир фуқаро давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига рахна солишга уринаётган ёвуз кучларнинг манбаси, мохият- мазмуни ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишимиз , халқимизни тахдидлардан огох қилишимиз, юрт тинчлигини асрашга қаратилган ишларни ўзимиз учун устувор вазифа қилишимиз лозим.
Ислом сўзининг араб тилидаги луғавий маъноси -- " бўйсуниш ", итоат этиш", истилоҳда эса, Аллоҳга тил билан иймон келтириб, дил билан тасдиқлаш, унинг кўрсатмаларига бўйсунишни англатади. Шунингдек," Ислом" сўзи нинг ўзаги " салом" бўлиб ,тинчлик, сулх маъносини англатади." Салом" сўзи Қуръоннинг 30 дан ортиқ жойида такрорланиб келади.Шунинг билан бирга , у Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир".
Тинчлик бебаҳо неъмат экани ислом манбаларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Қуръони каримнинг " Бақаро сураси 208 - оятида : " Эй, иймон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз!.."дейилади. Ушбу оятдаги " ёппасига итоатга киришингиз" дегани тафсир китобларда сулҳга, ўзаро тинчликка киришинг, урушни тарк этинг маъносини беради. Шунингдек," У ( ер ) га соғ- саломат, тинч- омон кирингиз!" ( Хижр,46), деган Аллохнинг каломи оятида ҳам жаннат аҳлининг абадий ҳаёти тинчлик, осудалик ва саломатликда кечиши айтилган. Мазкур оят бизга тинчлик, хотиржамлик нафақат бу дунёда қадрли, балки жаннатда ҳам жуда улуғ неъмат эканлиги, ҳамда ер юзи инсониятнинг фаровон, ўзаро тотув ва ҳамжихат яшаши учун яратилганини билдиради.
Ҳадиси шарифларда эса," Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдурки, бундан кўп одамлар махрумдирлар", " Ким бизларга қарши тиғ кўтарса, у аҳли исломдан эмас", дея инсонларни тинчликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил -.иноқ яшашга чақиради.
Диний- экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларини ислом ниқоби остида исломни" ёвузлик салтанати" ва ёвузлик манбаи сифатида тарғиб қилмоқдалар.Ислом уламоларининг кўрсатмаларини тап тортмай инкор қилмоқдалар.Тинчликка рахна солиш, жамият равнақи ва халқ фаровонлигига зиён етказиш ,фитна қўзғатиш, тоифаларга бўлиниб, ўзаро низолашиш ислом динига ёт холат хисобланади.
Қуръони каримнинг " Бақара сураси,205 - оятида:" Аллоҳ фасод( бузғунчилик)ни ёқтирмайди", деб мархамат қилинади. Бақар сурасининг 11- 12 - оятида эса:" Уларга :" Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!",- дейилса, улар:" Албатта, биз чин ислохчилармиз", дейдилар

Учқудуқ," Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин -қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова


ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш