Рабиъул-аввал ойи муборак бўлсин!
Халқимиз “Рабиъул-аввал” ойини “Мавлуд” ойи ҳам деб атайди. “Мавлуд” сўзи арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “туғилиш” деган маънони англади. “Мавлуд (арабча)-туғилган, туғилиш” дейилади. “Мавлид” дейилганда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилганликлари эътиборга олинади. Маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 571 йилда Мавлуд ойининг 12 санаси душанба куни туғилганлар. Халқимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган кучли муҳаббатлари юзасидан ул зот тўғриларида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хохлайдилар. Мавлид ўқишликдан энг катта мақсад бу Расулуллоҳнинг ҳаётларини ўрганиш. Бу ойда айтилган саловатлар ҳаққи ҳурматидан Аллоҳ бандасига кўпгина ажр ва мукофотлар беради. Чунки Расулимиз аллайҳиссалом “Кимки менга битта саловат айтса, ўша бандага Аллоҳ таоло ўнта раҳматини юборади”-деб марҳамат қилганлар. Мавлуди шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаёт йўллари ёритилган чиройли бир асардир. Ул зотни ҳаёт йўллари ёритилган жуда ҳам кўп китоблар бор. Нега шунчалар кўп китоб ёзилган, буларни агар ўқийман десанг инсон умри етишмаслиги мумкин. Негаки ҳар бир олим топган маълумотни иккинчи бир тарихчи бошқа бир кўринишда топади, тўлдиради. Ул зотни ҳаёт йўллари: хусни-хулқлари, одоблари, садоқатлари биз умматлар учун ҳаёт мактабидир. Бугунги кунларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини ўрганиш маънавиятимиз оламини кенгайтирса, у зот одоб-ахлоқларидан ибрат олиш эса бизни комиллик сари етаклайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари биз учун яхшилик манбаи бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Ва албатта, сиз буюк хулқдасиз» (Қалам сураси, 4-оят) деб шарафлаган, жамики эзгу инсоний фазилатлар соҳиби, севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотиралари барча мусулмонлар қалбида қайта жонлангандек бўлади. Саодат асрида мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ичида яшаганлар. Бу муборак ҳаётнинг ҳар бир қисми уларга маълум бўлгани учун у кишининг ҳаётларини алоҳида ўрганишга эҳтиёж бўлмаган. Тобеинлар даврида ҳам одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларидан яхши хабардор бўлишган ва ҳадисларни тўлалигича сингдиришга ҳаракат қилишган. Шунинг учун бу даврда ҳам сийрат илмини ўрганишга у қадар кучли талаб йўқ эди. Кейинчалик мусулмон халқлари кўпайиб, мусулмон диёрлари кенгайиб бориши асносида илм аҳллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни одамларга танитиш мақсадида махсус илм мажлислари ташкил қила бошлаганлар. Бу ой бизга у кишининг сийратларини ёдга олишга яна бир қулай фурсат беради. Хўш, бу ойни қандай ўтказамиз? Оиламизга манфаатли бўлиши учун бу ойда қандай амалларни қилсак мақсадга мувофиқ бўлади? Келинг, бу борада нималар қилишимиз мумкинлигини биргаликда ўйлаб кўрамиз: Суннатга риоя қилиш, Қуръони Каримни хатм қилиб савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, ўтган мусулмонларга бағишлаш, салавот ва зикрларда бардавом бўлиш, ҳар куни сийрат китобларидан ҳеч бўлмаса ўн-ўн беш саҳифа ўқиб боришга ҳаракат қилиш, оилавий илм мажлислари ўтказиш, нафл рўзалар тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўриб еган таомларни дастурхонга тортиш, шариатга мақбул доирада мавлид маросимларини ўтказиш, илм аҳллари суҳбатларидан баҳраманд бўлиш, муҳтожларга садақа беришни кўпайтириш, яқин инсонларга сийратга, ҳадисга оид китоблардан ҳадялар қилиш. Мавлуд ойи бизга сийрати набавийя билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари, гўзал хулқлари билан боғланишимиз учун бир имкониятдир. Зеро, у кишининг фазилатлари ва сифатларини билиш билан ул Зотга мукаммал иймон келтира оламиз. У Зоти муборакнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб чиқиш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга садоқат билан чуқур муҳаббат қўя оламиз. Ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолонинг «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!» (Аҳзоб сураси, 56-оят) оятига мувофиқ, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот, салом ва дурудлар айтмоғи лозим. Аллоҳ ушбу муборак ойда қиладиган барча эзгу ва савобли амалларимиз ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган саловату саломларимизни даргоҳида ҳусни мақбул этиб, Ул зоти барокатнинг сифатларидан сифатланиб яшашликни барчаларимизга насиби рўзи айласин!
Рабиъул-аввал ойи барчаларимизга муборак бўлсин!
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова