Мавлуди шариф фазилати.

27-09-2022, 23:06 admin Мақолалар 598

Мавлуди шариф фазилати.
Оламлар роббиси Аллоҳ Таолога ҳамду санолар, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Ислом тарихидаги муҳим ойлардан бири - Робиъул аввал ойидир. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулган кунлари 571 йил душанба, робиъул аввал ойининг 12 кунига тўғри келади. Шу сабаб бу ойни мусулмон оламида "Мавлуд" ойи дейилади. "Мавлуд" арабчадан ўгирилганда "туғулган" , "туғулиш", "таваллуд " маъноларини англатади. Мусулмонлар ичида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг туғулган кунларини нишонлаб, У зотнинг сийратларини, сифатларини хотирлаб, саловатлар, дуолар айтиш яъни мавлудхонлик қилиш кенг уруфга айланган. Тарихдан бизга маълумки мавлуд маросими Пайғамбаримиз с а в даврида, ҳам саҳобийлар даврида ҳам, ундан кейинги уч -тўрт аср давомида ҳам ўтказилмаган. Чунки саҳобийлар Муҳаммад алайҳиссалом билан бирга яшаганлари доимо бирга бўлганлари ва барча воқеаларга гувоҳ бўлганликлари учун, у Зотнинг сийратлари уларнинг қалбларида, хотираларида муҳрланиб қолган. Вақт ўтиб одамлар кўп воқеаларни унута бошлаганлар ва уларда Пайғамбар с а в нинг сийратларини, нурли сиймоларини инсониятни жаҳолат ботқоғидан ҳидоятга, ёруғликка олиб чиқиш йўлида чеккан заҳматларини, кўрсатган қаҳрамонликларини ёдга олишга эҳтиёж сеза бошлашган ва мавлуд маросимлари ташкиллаштирилган. Шариат томонидан Набий алайҳиссаломнинг таваллудларини нишонлаш ҳақида алоҳида кўрсатма берилмаган. Аммо бу робиъул аввал ойида мавлуд тадбирини ўтказмаслик керак дегани эмас. Саҳобийлар маълум бир ойда эмас йил бўйи Расулуллоҳ с а в нинг сийратларини ўрганиш ва ўргатиш билан машғул бўлишган. Муҳими улар ҳар соҳада у Зотнинг кўрсатмаларига амал қилишган. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам ўз туғулган кунларини ҳар ҳафтанинг душанба куни " нишонлаганлар ". Яъни ҳар душанба куни рўза тутганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом; " Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга саловат айтинглар. Қаерда бўлсанглар ҳам менга саловатларингиз етиб келади ". " Кимки мени иймону ихлос билан яхши кўрса, ўша одам мен билан жаннатда бирга бўлади "- деб марҳамат қилганлар. Мавлуд ўқиш, ўқитишни афзаллигини таъкидлаб Ҳасан Басрий р а : " Агар Уҳуд тоғидек мол - давлатим бўлганда, ҳаммасини сарф қилиб, мавлуди шариф ўқитишни дўст тутардим " -деб айтганлар. Мавлуди шарифга амал қилган бандани охиратда, фирдавс отлиғ жаннат макони бўлади. Хонадонда ёки масжидда мавлуди шариф ўқилса, Аллоҳ Таоло раҳматини барчага баробар ёғдиради. Мавлуд ўқилган жойни раҳмат фаришталари ўраб турадилар. Мавлуд ўқилган жойдан қимматчилик ва вабо касали йўқолади. Уламолар яна айтадилар; " Ҳамиша мавлуд ўқитиб юрган киши вафот этса, Аллоҳ Таоло уни қабрдаги Мункар -Накир билан савол жавобини осон қилади ".
Мавлуд ўтказишдан мақсад Расулуллоҳ алайҳиссаломга жамоат бўлиб саловат айтиш, у Зотнинг муборак сийратлари ҳақидаги маълумотларни оммага етказишдир. Шариатга тўғри келмайдиган бидъатларга йўл қўймасдан, ортиқча исрофгарчиликларсиз мавлуд тадбирларини ўтказишни зарари йўқ. Зеро Аллоҳ Таоло Аҳзоб сура 56 оятда шундай марҳамат қилади; "(албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар! Эй мўминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинглар! )". Демакки мавлуди шариф ўтказишдан мақсад Пайғамбаримиз с а в га кўплаб саловатлар айтиш, у Зотнинг сийратлари, сифатларини чуқур, мукаммал ўрганиш ва ўргатишдир. Парвардигори олам Ўзингни розилигингга, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатларига эришадиган амалларни қилишимизни бизларга насиб этгин. Амин.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш