Фарзанд тарбияси осон иш эмас ...

5-09-2023, 21:16 admin Мақолалар 229

Фарзанд тарбияси осон иш эмас ...

Кундан кунга жамиятимизда ажримларнинг, тирик етимларнинг, фоҳишаларнинг, ўз жонига қасд қилганларнинг сони кўпайиб, ёш авлод тарбияси бузилиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас...
Бу каби муаммолар фарзанд тарбиясига бориб тақалади.
Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу дунё эмас, одоб-ахлоқ қолдириши керак. Мол-дунё мероси кундан кун камайиб, одоб-ахлоқ мероси эса ошиб боради.
Мана бу ривоятни фикримнинг далили сифатида келтираман.
Миср ҳукмдори билан Рум ҳукмдори ўзаро келишиб, дўстлик аҳдини туздилар ва орадаги адоватга барҳам бердилар. Ҳатто Миср ҳукмдори Рум ҳукмдорининг қизини ўғлига никоҳлаб, қизини эса Рум шаҳзодасига узатди. Уларнинг дўстлик ва қариндошлик алоқалари узоқ давом этди. Бир куни Рум ҳукмдори қудасига бу мазмундаги мактубни йўллади:
-Кўзларимизнинг нурлари бўлмиш азиз фарзандларимизнинг бизлардан кейин ҳам фароғатда яшамоқликлари учун ҳозирдан чора-тадбир кўришимиз керак. Мен ўғлим учун жуда кўп олтин жамладим. Чиройли боғ ва сарой барпо эттирдим. Сиз ҳам шундай қилгандирсиз?
Миср ҳукмдори мактубни ўқиб табассум қилди ва бу жавобни йўллади:
-Азизим, мен сиздан кўра сал бошқачароқ йўл тутдим. Вафосиз мол-дунё ва матоҳларига илтифот этмаганим туфайли ўғлимга олтину жавҳарлар эмас, илм, ҳунар, одоб, ахлоқни мерос этиб қолдиришни истадим. Уни илмли, ҳунарли, хушахлоқли қилиб тарбияладим. Уни яхши адаб либоси билан безадим. Мол-дунёга қачондир завол етади, аммо мен қолдираётган меросга ҳеч замон завол етмайди. Бу мерос фарзандимни ҳар қандай бало -офатлардан асрайди .
Ривоятдан кўриниб турибдики, ҳатто подшоҳнинг боласи ҳам илм олишга, ҳунар ўрганишга мажбур экан. Чунки ҳаётда фақат шулар асқатади..
Ҳозирда ёш ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидан муҳимроқ муаммолар ўраб олгандай назаримда. Кўпроқ пул топиш илинжида ўзларини ўтга , чўққа уриб, ҳатто чет элларгача кезиб юриб болалар тарбиясига беэътибор бўлаётганлар кўпайгандай ... болаларни қари ота- оналарига, холаларга, амаки ,тоғаларга , ҳатто дугоналарига ишониб ташлаб кетаётганлар бор. Бунақа шароитда болаларни комил инсон қилиб тарбиялаш ҳақида гап бўлиши мумкинми?
Қадимда бир олим бўлган экан. У юртларни кезиб, кишиларга насиҳат, ўгитлар бериб юраркан. Ўша олим бир қишлоққа борибди, ҳар галгидек одамлар уни жон қулоқлари билан тинглашибди, саволлар сўрашибди. Улар орасидан бир йигит шундай савол берибди:
Комил инсон бўлиш учун нима қилиш керак?
– Бунинг учун уч нарсага риоя қилиш керак, – дебди олим бир оз ўйланиб:
– Биринчиси, сенга кимдир ёмонлик қилса, ёмонлик билан жавоб қилмайсан. Бу ишинг комиллик томон қўйилган биринчи қадаминг бўлади. Сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб беришинг иккинчи қадамингдир. Кўрган ёмонлигингни унутиб, кўнглингдан чиқариб юборолсанг, бу учинчи қадаминг, демак, сен комиллик остонасида бўласан...
Ҳақ гап...
Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон... 
Биздан кейин нима қолади?!
Менимча яхши ном ва яхши амал...
Яхши ном эса, табиийки, биздан қолган шогирдлар ва солиҳ фарзандлар бўлади...
Барчамизга яхши ном ва яхши амал қолдириш насиб этсин илоҳим....

Навоий вилояти Навбаҳор тумани
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш