Топсам эҳсон қилурман, топмасам шукр!
Ҳазрати Шайх Шақиқ Балхий қуддиса сирраҳу Ҳижозга бордилар.Ҳазрати Иброҳим Адҳамга (қоддасаллоҳу сирраҳул азиз )га учрадилар. Сўрадиларки:"Ё Адҳам ўғли ! Тирикчилигингиз қалай ?" "Топсам шукр қилурман, топмасам сабр!" деб жавоб бердилар Иброҳим Адҳам. Абу Али Шақиқ ҳазратлари :"Бизнинг Балх итлари ҳам шу сиз каби йўл тутурлар"дедилар.
"Сиз нима қилурсиз ?" деб сўрадилар Иброҳим Адҳам.
Ҳазрати Шайх Шақиқ марҳамат қилиб ,жавоб бердилар: "Топсам эҳсон қилурман, топмасам шукр!" дедилар.
Иброҳим Адҳам туриб,Шақиқнинг қўлларини ўпдилар ва:"Устозим сизсиз !" дедилар. Бу ривоятдан олинадиган сабоқ ҳалоллик йўлида сабр ва шукр қилиш ҳам эҳсондиор. Бу ривоят "Яхши -ёмон кунингизда ҳам Аллоҳга шукр этинг!"деган улуғ сўзларга мувофиқ келади.Аллоҳнинг севгили бандалари пайғамбарлар , валийлар ҳалол топиб ҳалол йўлда юрганларга эҳсон қилганлар . Уларга эргашган солиҳ мўминлар ҳам шундай йўл тутганлар . Аллоҳнинг ризоси учун, Аллоҳ йўлида юрганларга ҳалол топганидан эҳсон қилиш улуғ амал ва буюк ибодатдир.
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам муборак сўзларида :
"Ризқлар кеч келишидан шикоят қилмангиз ,ҳеч ким ризқини тўла емагунча дунёдан ўтмайди! Умматим ! Ҳалол ризқ топинг ,ҳаромни тарк этинг!" деганлар.
Демак,тирик инсоннинг ризқи тугамагунга қадар, унинг умри ҳам тугамайди.Инсонни умри давомида ҳалолдан ризқ топиши фарз амалдир. Қиссадан ҳисса шуки : Аллоҳ рози бўладиган Ҳақ йўлида ҳаракат қилиб, моддий ва маънавий жиҳатдан покиза насибаларга сазовор бўлиш барокатга эришишдир.
Навбаҳор тумани Сарой маҳалласининг отинойиси : М.Тоирова.