Шукр қилишни ўрганайлик!

9-11-2021, 16:04 admin Мақолалар 440

Шукр қилишни ўрганайлик!

Онажонлар билан суҳбат қурганда жуда таъсирланиб кетаман. Чунки улар яшаган ҳолат ва қийинчиликлар ҳозирда Аллоҳга шукрки йўқ. Шундай бўлсада ажримларнинг кўпаётгани ва оилавий жанжалларнинг тобора авж олаётгани ачинарли ҳол. Бир онажон ўз бошидан ўтганларни шундай ҳикоя қилади. Турмуш ўртоғим билан жуда ночор яшардик. Бир хонада беш киши яшаймиз. Эрим кечаси ўқиб, кундузи ишлайди. Баъзан оч, баъзан тўқ ҳолда ухлаймиз. Эрим мени камчилигимни, мен эримни айбини яшириб, яхшисини ошириб яшадик. Қийналиб яшасакда, жуда бахтли эдик. Чунки, борига шукр қилиб яшашни билардик. Аллоҳга шукр! Фарзандларим барчаси ўқимишли ва тарбияли.
Ҳозирдачи барча шароитларни ота-оналар беками кўст яратиб беришади. Ипидан то игнасигача қилиб беришади. Аммо оила доим нотинч. Сабабини сўрасангиз эр-хотиннинг характери бир-бирига тўғри келмабди. Наҳот илгари ота-боболаримиз характер нималигини билмай яшашган бўлса. Ахир улар қайнона-қайнота ва эрининг характерига ўзларини мослаб гўзал ҳаёт кечира олишганку. Бир-биримиздан айбу нуқсон қидиришда давом этар эканмиз оила пароканда бўлиши тайин. Гапимизни ўтказишга ҳаракат қилиб, бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилмас эканмиз оила деб аталмиш муқаддас даргоҳ оёқ ости бўлаверади. Бир муддат тўхтаб тарихга назар солайлик. Ўтмишдан ибрат олиб, ҳозирги неъматларнинг зиёдалиги учун шукр қилиб яшайлик.
Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Агар берган неъматларимга шукр қилсанг уни янада зиёда қилурман" (Иброҳим, 7).
Қачонки биз шукр қилишни ўргансак, шунда оилалар тинч, қалблар хотиржам ва асосийси юртимиз юксалишда давом этаверади.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш