САБРНИНГ ДОРИСИ БОРМИ ?
Яқинда кутилмаганда бир хонадонда таъзия бўлди. Таъзияхонадаги аёлларнинг ноласига чидаб бўлмасди. Тош бўлсангиз ҳам эрийсиз. Онаизор ҳушдан кетган, бувижон ҳа деб ҳайдовчини зор қақшаб қарғаган, йигитчанинг холаси ҳар гапнинг бирида:” Сабрнинг дориси борми? “ дея бўзлайди. “Нега фақат бизларга нега- нега?”,” Нима учун сабрнинг ҳам чегараси борку” деб зор қақшайди.(Бу аёлнинг бирин- кетин еттита аммалари,амакиси дадаси ва тоғалари вафот этишган). Биз уларга Аллоҳ ўзининг яхши кўрган бандаларига синов беради. Буларнинг барчасини мукофоти албатта ўзининг ҳузурида. Оллоҳга сабр қилиб тақдирига кўнсак, зикр, тасбеҳ, намоз ва Аллоҳнинг каломи билан машғул бўлсак, Роббим мусибатларга албатта чиройли ажр беришини бунинг учун вақт кераклигини айтдик. Аллоҳдан сўраб олинган яккаю- ягона ўғил оғир- босиқ, жуда камгап тарбияли йигит бўлиб ўсди. Мактабни аъло баҳоларга битириб, Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди. Йигит ўқув йили охирида имтиҳонлар топшириш арафасида ота- онасини кўриш учун келади ва тезда кетишга қарор қилиб уйдагиларнинг:”Эртага кундузи кетасан” деган қистовларига ҳам қарамасдан кечга йўлга чиқади. Автотураргоҳда машинада ўтирганида бир йигит келиб ўзининг жуда шошиб турганини айтиб икки кишини пулини бераман деб ҳайдовчини шоширади. Узоқ йўлдан яқинда келган ҳайдовчи дам олмасдан нафси ҳакалак отиб машинани жуда тез ҳайдайди. Тўрт кишини ҳаётини ўйламасдан машинаси билан юк машинаси орқасидан уриб автоҳалокат содир этади, ўша ернинг ўзида бир боласи бор йигит жойида ўлади,иккинчи йигит саккиз кундан кейин вафот этади. Бу ёш йигитчамиз уч ой давомида жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказиб вафот этади. Ҳайдовчини оёғи синади. Қаранг биргина эҳтиётсизлик, пулни орқасидан қувиш уч оилани барбод қилди.”Ўғлим иккинчи курсни битирса келин қиламиз” деб, уйларини таъмирлаб турган ота- она боласини маййитини юм- юм йиғлаб бағрига босди. “Эй воҳ касал бўлса ҳам майли эди” деб жигарлари зор қақшади. Ҳозирда қари ҳам ёш ҳам йўл қоидасини биладиган ҳам билмайдиган ҳам киракашлик қилаяпди. Бу бир бахтсиз ҳодиса дейишингиз мумкиндир, лекин одамлар ҳаётига жавобгар бўлган ҳайдовчининг ўз вазифасига амал қилмаслиги оқибатида виждон азобига қолиши , онанинг ноласи, бувининг қарғиши бу ҳайдовчи йигитни албатта маҳкам тутадику!. Азизлар энди ўша ҳайдовчининг ҳаёти яхши бўлади деб ўйлайсизми? Мусибатзадаларга насиҳат қилаяпмиз лекин, буни қанчалик оғир кечирилмас гуноҳлигини тассаввуримиздан ўтказаяпмиз. Бирор муаммо юз берса, инсон унга бардош бериб тоқат қилиши учун Аллоҳ қувват бериб қўяди.” Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”( Бақара сураси, 286 оят). “Албатта, ким ( ўзига етган озор- азиятга) сабр қилса ва интиқом олмай Аллоҳ учун кечирса, шак- шубҳасиз, бу иш, ишларнинг мақсадга мувофиғидир”.( Шўро сураси 43 оят.) Инсонларни узоғини яқин қилувчи ҳайдовчилар йўлда эҳтиёт бўлинг сизнинг йўловчингизни уйда оиласи қора- кўз фарзандлари кутаяпди.Сизни айбдор бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин! Баднафслик борасида Аллоҳдан қўрқинг! Улуғларимиздан Яҳё ибн Муоз :”Сенда мўминнинг уч насибаси бўлсин : фойда бермадингми,зарар ҳам берма” деб насиҳат қилганлар.
Ҳар бир йўлга чиққан йўловчини Аллоҳ йўлини бехатар қилсин!
Навбаҳор туман Бурқут ва Навбаҳор маҳаллаларининг
отинойиси М.Ахмедова.