"ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН КЕЛАЖАК"

1-09-2023, 01:45 admin Мақолалар 234

"ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН КЕЛАЖАК"

Юртимизда истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва марралар замирида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадри қиммати намаён.Бу ватан тарихини хеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк сана хисобланади. Юрт равнақи, худудларни ривожлантиришга қаратилган ислохатлар инсон бахту саодатига , фаровонликка хизмат қилишини хар бир юртдошимиз чуқур хис қилиб , гувоҳи бўлмоқда. Ватан тақдирига дахилдорлик ҳисси билан қўйилган қадамимиз, бажараётган амалларимизда ўз тасдиғини топса бехат шод бўламиз.Чунки мақсадни аниқлиги-харакатлар самарасини таъминлайдиган энг муҳим мезондир.Обод ва озод юртда яшаш, мустақил Ватан истиқлоли йўлида хизиат қилишдан улуғроқ саодат йўқ. Бунёдкор халқтмиз истиқлол йилларида барча сохаларда оламшумул ютуқларни қўлга киритди, мамлакатимиз дунё хамжамиятида ўзига хос ва мос ўринга эга бўлиб, иқтисодиёти тез суръатларда ўсиб бораётган давлатга айланди. Мустақилликни хеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган улуғ неъмат эканини англаб турибмиз.
Бугунки кунимизда юртимизда инсон омили , қадру қиммати жуда юксак ,бунинг бош омилларидан бири тинчлик ва осойишталикдир. Халқимизнинг эзгу анъаналари, қадим қадриятлари истиқлол берган нишоналардан биридир. Мамлакатимиз мустақиллигининг хар бир йили сизу биз учун қадрли ва салмоқли, 32 йиллик эса тарихни ўзида қамраган янада шонли сана, шу кунларда халқимиз энг улуғ, энг азиз айёмни зўр шоду хуррамлик билан қарши олиш остонасида.
Бугун ўзини шу озод ва обод диёрнинг фарзандиман, деб билган хар бир фуқоро борки кўнгли фахр, шукроналик ва эртанги порлоқ келажакка мустахкам ишонч билан хотиржам, рухи тетик, шукроналик хисси юртдошларимизни эзгу амаллар сари чорлаб, жамиятимизда мислсиз ўзгаришлар, янгиланишлар бўй кўрсатмоқда. Шундай экан азизлар юртимиз ахолиси улуғ ва азиз байрамимиз Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги шукухи билан яшамоқда. Хар бир ўтган истиқлол солномасига ўзига хос тарихий воқеа, ижтимоий сиёсий хаётимизда мухим ўзгариш иқтисодиётимизга, янги инновациялар, халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилган эзгу ташаббуслар даври сифатида битилмоқда.
Шундай экан азизлар. Хар ўтган тонг бизни шукроналикка, ота-боболаримиз учун орзу бўлган файзли кунларнинг қадрига етишга чорлайди. Бу аслида , бизга инъом этилган энг катта бахт, юксак саодатдир. Она юртимизда бўлган тинчлик, фаровонлик, обод диёримизда олиб борилаётган халқчил сиёсат эртанги кунимизнинг бугунгидан хам нурли бўлишдан далолат беради.
Юртбошимиз бундай кунларни ўзгача нуфузли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг РҚ241 сонли қарори қабул қилинди. Бунда Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги "Янги хаёт учун , янги Ўзбекистон учун !" шиори остида ўтказилади деб таъкидланди ва қарори имзоланди.
Азизлар қадрли юртдошлар хаммамизга Мустақиллигимизни 32 йиллигини муносиб кутиб олишликни , юртга Ватанга мехр мухаббат туйғусини солишликни муяссар айлаб , юртбошимизга Ватанимиз, тинчлигини мустаҳкамлаш борасида куч қувват сўраб қоламиз ,яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз юртдошлар Ватанга бўлган мехр оқибатимиз абадий бўлсин!
Кармана туман "Сардоба" мфй отинойиси Н.Хусенова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш