“Ҳазрати Фотиманинг сепи”.

30-08-2023, 18:38 admin Мақолалар 261

“Ҳазрати Фотиманинг сепи”.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Муҳаммад алайҳис саломнинг қизлари Фотима 15 ёшга етганга уни Ҳазрати Алига никохлаб бердилар, бу воқеа шундай кечган эди: Бир куни Ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ўз сафдошлари –боҳодир йигит ҳазрати Алига :”Эй Али, Росулуллоҳнинг қизлари Фотима вояга етди, унга уйланиш учун ул зоти муборакдан сўрасанг, албатта сенга берурлар”,-дедилар.Бу сўз 28 ёшга кирса ҳам, ҳали уйланмаган Алига мақбул бўлди, ва араблар тааммули бўйича пайғамбаримизнингс.а.в ҳузурларига келиб:”Ё Росулуллоҳ, Фотимани менга жуфтликка беринг”,-деб сўради.Шунда Росулуллоҳ унга :”Агар маҳри бўлгудек бирор нарсанг бўлса, келтиргил”,-дедилар. Ҳазрати Алининг Ғазотга минадиган битта отию, уруш кунларида киядиган бир совутидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди.Ноилож совутини сотди, ва пулини келтириб, Росулуллоҳнинг олдиларига қўйди.Пайғамбаримиз с.а.в пулдан бир қисмини олиб, тўй учун керакли нарсаларни харид қилиб келтириш учун ҳазрати Билолга бердилар.Тўй зиёфати ўтгандан кейин Росулуллоҳ с.а.в саҳобалар олдида ўзлари хутба ўқиб, никох қилдилар.Кейин ўртага бир товоқ хурмо ғўраси қўйилди.Ўтирганлар сочқи талашгандек талашдилар(тўй кунларида сочқи сочишлик, шу вақтдан қолган).Ҳазрати Фотимага Пайғамбаримиз с.а.в таглари солгани бир қўчқор териси, устиларига ёпиниш учун бир жун шолча, ичига хурма қовуғи солинган, мешдан тикилган бир дона ёстиқ, бир дона сув ташийдиган идиш, икки дона кўзачани сеп қилиб бердилар. Бир неча кундан кейин Ҳазрати Фотима оталари олдига келиб: “Ё Росулуллоҳ, мени жуда камбағал йигитга берган экансиз, тагимизга солгани бир қўчқор терисидан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ, устимиздаги ёпинчиғимиз тор ва энсиз, йўлдошим устига тортса, мен очилиб қоламан, мен торсам ,у очилиб қолади”-деб шикоят қилди.Шунда Росулуллоҳ қизларига : “Эй қўзичоғим, бу йўқсизликка сабр қилгайсиз.Ҳар кимсанинг дунёда мақтанурлик бирор белгиси бордур, менинг мақтанурлик нарсам, фақирлигимдир”-деб юпатиб қўйдилар.Бу ҳикояни ўқидиму қизларимизни турмушга чиқиришимиздаги бениҳоят кўп сарфу ҳаражатларимиз,олиб берадиган неча юз минг сўмлик ашёларимиз, жиҳозларимиз кўз олдимга келди ва: “Уларнинг ўрнига Пайғамбаримиздан ибрат олиб, Фарзандларимизга имон-эътиқод, эзгуликка интилиш туйғуларини сеп қилиб берсак, яхшироқ эмасмикан -?” деб уйлаб қўйдим.
Навоий шаҳар “Ҳончорбоғ” мфй отинойиси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш