Аллоҳ севган киши.

9-02-2023, 21:44 admin Мақолалар 248

Аллоҳ севган киши.
Амирал - мўминийн ва имомул -муслимийн ҳазрати Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу ) Пайғамбаримиз алайҳиссаломни қариндошлари, севимли куёвлари бўлиб диний илмга энг билимдон, фатво берувчи, ҳокимлик ва қозилик қилган саҳобалардан эдилар. Ҳазрати Али ўз нафсларини хуш кўрмаган, нафсларига қарши қаттиқ курашган инсон бўлганлар. Лақаблари "Ҳайдар " ёки "Ҳайдари Каррор" бўлган. Маъноси "арслон " ёки "Такрор -такрор ҳужум қилувчи ". Душманлардан қўрқмайдиган, қочмайдиган , жасур , ҳужумкор бўлганлар. Яна бир лақаблари "Асадуллоҳил Ғолиб " -" Аллоҳнинг ғолиб шери " " Шоҳи мардон "- " Мардларнинг шоҳи ". Энг машҳури "Алийул Муртазо "-"Аллоҳ севган, рози бўлган киши "- эди. У зотнинг исмлари айтилганда -" Каррамаллоҳу важҳаҳу " - дуоси қўшимча қилинади. Яъни -"Аллоҳ юзини ёруғ, наслини тоза қилди " - маъносини англатади. Ҳазрати Али ёшликларидан, вояга етмай Исломга кирганлар ва бу йўлдан сира қайтмаганлар. Куфрга яқинлашмаган, тоза зотли эдилар . У зотнинг юзлари буғдой ранг , кўзлари йирик, киприклари узун, ўрта бўйли, бўлганлар. Соқоллари қалин, сочлари сийрак қора бўлган. Ҳазилни ўрнига қўядиган дилгаш , куч- қувватли, бақувват бўлсаларда, ҳалим, юмшоқ кўнгил, адолатли, ҳикматли зот бўлганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Фотима ( розияллоҳу анҳо)га ҳижратнинг иккинчи йилининг охирида уйланганлар. У кишидан беш фарзандлик бўлганлар. 1.ал Ҳасан. 2.ал Ҳусайн. 3. Муҳсин. 4. Зайнаб. 5.Умму кулсум.
Ҳазрати Фотиманинг вафотларидан кейин бошқа аёлларга уйланганлар. Жориялари ҳам бўлган . Ҳаммаси бўлиб 14 ўғил , 19 қиз кўрганлар. Ҳазрати Алининг оналарини исми ҳам Фотима бўлган. Ҳазрати Али ва ҳазрати Фотима (р. а) лар Аллоҳ йўлида бор давлатлари, куч -қувватлари ҳатто жонларини фидо қилган зотлар бўлганлар. Ўзлари рўза тутиб оч бўлган ҳолда охирги емишларини ҳам етим -есир, мискинларга бериб юборганлар. Ҳазрати Али ва Фотима(р.а.) ҳақларида нозил бўлган. Инсон сураси 8 ва 9 оятларда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади; "Таомни эса суюб турсаларда (ўзлари емасдан ) мискин, етим ва асирларни едирурлар. (Улар айтурлар ); "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи " учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун )бирор мукофот ва миннатдорчилик кутмасмиз" -дерлар. У даврда мактаб , мадраса йўқ , шароит оғир, ўқиш, ёзишни билган инсон кам эди. Ҳазрати Али ўқиш , ёзишни билар эдилар. Худайбия сулҳи шартномасини ҳам у киши ёзганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга келган ваҳийларни яъни Қуръони карим оятларини котибларга айтиб ёздирар эдилар. Ваҳий котибларини бири Абу Аюб ал -Ансорий бўлса, бири Ҳазрати Али эдилар. У зот Қуръонни ёд олган, жуда чиройли ўқир, овозлари ёқимли эди. Қуръонни қайси оятини сўралса, қачон ва қаерда нозил бўлганини, кечами- кундузми айтиб берганлар. У кишини дастхатлари билан ёзилган Қуръони карим Истамбулдаги Тўпқопи саройи музейида сақланади. Ҳазрати Али барча жангларда -Бадр ғазотида ҳам мардонавор жанг қилиб ўлдирилган 70 нафар кофирни 20 тасини ўлдирганлар. Ҳазрати Алини халифаликларига Шом қарши эди. 657-йили Сиффинда уч ой жанг бўлди. 70.000 мусулмон вафот этди. Ҳазрати Али тарафдорлари ҳам, Муовия тарафдорлари ҳам мусулмон эди. 659-йилда хорижийлар Ҳазрати Алига қарши фитна бошлашди. . Беш йил ҳалифалик қилдилар. 661-йилда Куфа масжидида Абдураҳмон ибн Мулжам исмли хорижий заҳар суртилган қиличини ҳазрати Алига санчди. Ҳазрати Али икки кун яшаб 661-йил Рамазоннинг 17-куни шаҳид бўлдилар. Аллоҳ Таоло барчамизни севикли бандалари, дўстлари, солиҳ қуллари қаторида қилсин.
Амин.
Навбахор тумани Уч тут жомий масжиди имом ноиби Элмурод Холов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш