УЗИЛАЁТГАН РИШТАЛАР
Болалик пайтларимиз ота - онамиз қўшниларга меҳр- оқибатли бўлишга ундарди. Тансиқроқ овқат пиширсак, дарров яқин қўшниларга илинардик. Улар ҳам идишимизни қуруқ қайтаришмасди. Ана шу арзимасдай туюлган эътибор қўшнилар ўртасида меҳр - оқибатни кучайтирарди. Кимдандир хато камчилик ўтса, жанжал тўполонсиз босди- босди бўларди. Хотираларни эсларканман, бугун ўзимиз фарзандларимизга шундай тарбия беролдикми, Пайғамбаримизнинг : " Бир - бирингизга ҳадялар беринг, ҳадя меҳр - муҳаббатни кучайтиради ", деган марҳаматларидан хабардор қилдикми, деган изтиробли ўй кўнглимдан ўтди. Қўшниларга яхшилик қилиш, яхшилик қилолмаса ёмонлик ҳам қилмасликни ўргатолдикми?! Назаримда, бу ишни уддалай олмаяпмиз...
Кўп ҳолларда биз катталар ҳам тарбияга муҳтожлик сезамиз. Баъзи оила бошлиқлари кечирса бўладиган хотоларни важ қилиб, қўни-қўшни устидан шикоятлар ёзади. Яқинда шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Умримиз синовлардан иборат. Бир кун қувончга тўлсак, бир кунимиз ғамли... Яхши - ёмон ҳолатларда қариндошлардан ҳам бизга яқинроғи ён қўшниларимиз. Биринчи ҳамдам, биринчи малҳам ҳам ўшалар. Нима учун қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишга кўп аҳамият беришимиз керак? Сабаби: қўшниларга яхшилик қилиш - жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятини кучли - қудратли қилишга хизмат этади. Донишманднинг "Қўшниси яхши қаримас ", деган ҳикмати айни ҳақиқатдир.
Хонадонга келин бўлиб тушган қизларимиз бу масалада, айниқса, зийрак бўлишлари шарт. Қайнона -қайноталари ёки хонадоннинг бошқа аъзолари билан қандай ширин муомала қилсалар, қўшнилар билан ҳам шундай муомалада бўлсалар- марра уларники.
Болаларни ҳам ёшлигидан чиройли қўшничилик руҳида тарбиялаш муҳимдир. Токи бола уйланиш ёшига етиб, мустақил оила қурганида ҳам қўшничилик муомала ва одобларига амал қилсин. Бировга озор беришдан тийилсин.
Ислом таълимотида қўшни ҳаққи тўртта қоида билан ифодаланади:
1.Қўшнисига озор етказмаслик.
2.Қўшнисига ёмонлик етадиган бўлса, ҳимоя қилиш.
3.Яхши муомалада бўлиш.
4.Қўшнидан етадиган азиятларга сабрли бўлиш ҳалимлик билан кечириш.
Ҳаётимиз давомида ана шу қоидаларга риоя қилсак улуғ ажр ва савобларга эга бўламиз.
Қўшнилар билан ҳеч нарса устида талашмайлик, меҳр- оқибатли бўлишга уринайлик.
" Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода