Ота-онанинг  ҳақлари.

18-08-2023, 00:35 admin Мақолалар 112

    Ота-онанинг  ҳақлари.
Аллоҳга  У  Зотнинг жалолига  лойиқ хамд  бўлсин! Расули  акрам  Муҳаммад  Мустафога  битмас  -туганмас  солавату  саломлар  бўлсин! Ота онани  ҳурматлаш, эъзозлаш  масаласида ҳеч  бир тузум ёки  тарбия воситаси Исломга  тенг ҳам, яқин  ҳам кела олмайди.Ислом  фарзандларнинг  зиммасида ота-оналарнинг бир  қанча  ҳақ-ҳуқуқлари  борлигини  таъкидлайди. Бу масала  Қуръони  Каримда,  суннати  набавияда  ва  Ислом  тарбияси  ҳақидаги  китобларда  алоҳида баён қилинган. Фарзандлар  ўз  ота- оналарига  яхши  муомала  қилишлари,  ширинсухан  бўлишлари, уларга  меҳрибонлик  кўрсатишлари, Аллоҳ-таолонинг  шариатига  зид  бўлмаган барча  буйруқ, талаб-истакларни бажармоқлари лозим. Аллоҳ  таоло Исроъ  сурасида  шундай деб  мархамат  қилади:
    "Роббинг    фақат  Унинг  Ўзигагина  ибодат қилишингни  ва  ота-онага   яхшилик  қилишингни  амр  этди. Агар  ҳузурингда  уларнинг  бирлари  ёки  икковлари  ҳам  кексаликка  етсалар ,  уларга  "уфф"  дема, уларга 
озор  берма  ва  уларга  яхши  сўз айт! Икковларига  меҳрибонлик  ила  ҳокисорлик  қанотингни  паслат  ва  "Роббим,  алар  мени  кичикликда тарбия қилганларидек ,  уларга  раҳм қилгин",  деб айт" ( 23-24- оятлар). Бу  ояти  каримада  Аллоҳ  таолонинг  Ўзигагина  ибодат  қилишга  амр  этилгандан  сўнг, бевосита, ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.Бу  амал  бандаларнинг ихтиёрига ташлаб  қўйилган  иш  эмас, балки 
Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир. Хохласа  қилиб, хохламаса  қилмайдиган ҳаваскорлик эмас. Қариб, ҳеч  нарсага  ярамай  қолганда  юзланадиган  кўнгилхуши ҳам  эмас. Бу  амр Аллоҳ таолонинг 
қатъий ва ўзгармас  буйруғи бўлиб, уни бажариш  ҳар бир  банданинг  бурчидир.Аллоҳнинг  ибодатидан  кейинги келадиган  иш  ота-онага  яхшилик  қилишдир. Бу  ҳам Аллоҳнинг  амри.Аллоҳ  таоло  Ўзига  ибодат  қилишга чақирган амрдан кейин, шу  жумланинг  давомида  ота-онага  яхшилик қилишни  таъкидламоқда.
Бу  икки  ҳукмнинг  бир  оятдаги  ягона  жумлада  баён  қилинишининг  ўзиёқ  Исломда  ота-онанинг    ҳаққи  қанчалик  улуғ эканини  кўрсатади.  "Агар  ҳузурингда  уларнинг бирлари ёки  икковлари ҳам кексаликка  етсалар, уларга  "уфф"дема". Бу  жумланинг  "уфф" сўзига  боғлиқ икки маъно  бор . Бир  маъноси- ота- онага  ёмон  сўз  айтиб,  беҳурмат қилма  дегани  бўлса  , иккинчи  маъноси-ота-онанг  олдида"уфф" дема,  улар  "Болам  оғир  ҳолга  тушибди",  деб  озорланадилар  деганидир.
     "... уларга  озор  берма  ва  уларга  яхши сўз айт!"
      Ота-онанга  ҳеч  бир  озорни  раво кўрма! Қандай  яхши  сўз  бўлса,  ўшани  ота-онанга  раво  кўр " Икковларига  меҳрибонлик  ила
хокисорлик  қанотингни  паслат  ва  "Роббим, алар  мени  кичикликда  тарбия  қилганларидек, уларга  рахм  қилгин", деб  айт".Фарзанд  ота-онанинг  ҳузурида  ўзини  қанчалик хокисор  тутса,  шунчалик  яхши. У  бугун  меҳрини  хокисорлик ила  ота-онасига  пояндоз  қилса  ҳам  оз. Шу  билан бирга, доимо
уларга  Аллоҳ  таолодан  раҳм-шавқат тилаб, дуо қилиб  туриш  лозим. Абу  Ҳурайра   розияллоҳу анҳудан ривоят   қилинади: 
     " Набий соллаллоҳу  алайҳи  : "васаллам"Фарзанд  ўз  волидини  қул  ҳолида  кўриб , сотиб олиб, озод  қилсагина  уни (ҳаққини) адо  этган  бўлади, дедилар". Бешовларидан  фақат Бухорий ривоят  қилмаган.
      Ота-онанинг фарзанд  учун қилган меҳнатларини мукофотлаш, уларнинг  ҳаққини адо  қилиш  жуда қийин  иш эканини ушбу ҳадиси  шарифдан билиб  оламиз. Фарзанд  бу дунёда  ҳар  қанча  уринса  ҳам, бу  ишни  бажариб,  охирига  етказа  олиши қийин. Мабодо,  ота  ёки  она  бировнинг қўлида  қул  ёки  чўри  бўлиб  турган  бўлса-ю, фарзанд  уларни  эгасидан  сотиб  олиб, қулликдан  озод  қилсагина, мазкур ҳақни  адо  қилган  дейиш  жоиз  экан.

Учқудуқ туман "А.Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш