Ота-она розилиги - Аллоҳ розилигидир
«Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага яхшилик қилинглар».(Нисо сураси, 36-оят).
Албатта, барча ҳамду санолар Аллоҳникидир. Биз ҳам Аллоҳ таолога ҳамдлар айтамиз, Ўзидангина мадад сўраймиз.
Ҳеч қандай шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, элчиси, танлагани ва ҳабиби эканига гувоҳлик бераман ва салавоту саломлар айтаман.
“Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар хузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, улар мени кичикликда тартия қилганларидек, уларга раҳм қилгин” деб, (ҳақларига дуо қил) айт. (Исро сураси, 23-24-оятлар).
Бугунги кунимизда мазкур мавзу ўта долзарблашди. Зеро, Аллоҳнинг юқоридаги амрларини унутиб, интернетни ўзига раҳбар, йўлбошчи қилиб олган, ота-онасига азият бераётган ёшлар кўплиги ҳеч кимга сир эмас.
Улар ижтимоий тармоқларни устоз билади, ота-она кўрсатган тўғри йўлга юрмагани ҳолда, интернетдаги алдовларга осон ишонади.
Шуни англаб етиш лозимки, ота-онага яхшилик қилиш тарбия усули ёки урф-одат шакли эмас, балки, намоз ўқиш, рўза тутиш сингари Аллоҳнинг амри, фарз ибодат, бизни жаннатга элтувчи йўлдир. Ота-онага оқ бўлиш эса улкан гуноҳлардан саналади.
Таъкидлаш керакки, “Ота-онага оқ бўлиш” деганда уларнинг азбаройи безор бўлиб, чидай олмай “оқ қилдим” дегани тушунилмайди. Бу жуда хатарли, нозик ишки, ота-онани дилини оғритиш, азият етказиш билан фарзанд ўзи билмаган ҳолда оқ бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин. Шу сабабли ҳам бандаларига меҳрибон Аллоҳ бундан огоҳлантириб бизни арзимасдек туюлган “Уфф” дейишдан ҳам қайтарди: “......уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”
Энди кунига неча маротаба ота-онамизга овозимизни кўтариб, гоҳида бақиришимиз, сўзларини бўлиб, гап қайтаришимизни ўйлаб кўрайлик. Шу жиҳатдан, аввало ўзимизга, сўнгра бошқаларга панд, эслатма, қўлланма бўлиши учун буюк устозимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини танладим, зеро, энг гўзал ваъз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзанд ҳаргиз отасининг ҳаққини адо қилолмайди (уларнинг қилган яхшилигини қайтаролмайди) Илло, уни қул ҳолида топиб, сотиб олиб, озод қилса”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда Абдураҳмон ибн абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?” дедилар. “Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!” дейишди. “Аллоҳга ширк келтириш.Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!” дедилар. Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто “Сукут қилсайдилар”,дедим”. (Бухорий ривоят қилган).
Демак, ота – онага бўйсуниш ва уларга осий бўлишдан сақланиш лозим экан. Чунки, мусулмон киши ота-онасига итоат қилиши ва уларга осий бўлишдан сақланиши вожиб. Модомики, улар бизни Аллоҳга ва расулига осий бўлишга буюрмас эканлар, уларга бўйсуниш бошқа ҳар қандай инсонга итоатдан юқори қўйилади. Фақат хотин эрига бўлган итоатини ота-онасиникидан олдинга қўяди.
Зарафшон шаҳри “Юлдуз”МФЙ отинойиси Гавхар Рахимова.