“ОТА ОНАГА ҲУРМАТ”.
Ота онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тизим исломга тенг ҳам яқин ҳам келолмайди.Фарзандлар ўз ота онасига яхши муомала қилишлари, ширин суҳан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари зарур. Аллоҳ таоллоҳ “Луқмон” сурасида; “Менга ва ота онангга шукур қилгин ва қайтиш фақат менггадир” (14-оят).
Фарзанд ота онага туғгани, боққанлари, таълим ва тарбия берганлари ва бошқа барчаси учун ташаккурда бўлиши зарур. Фарзанд ота онани ҳурмат қилиб отажон, онажон деб мурожаат қилиши керак.
Аллоҳ таоло “Исро” сурасида; “Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирлари ёки икковлари ҳам сенинг қўл остингда кексаликка етсалар, уларга қараб “Уфф” тортма, ва уларнинг сўзларини қайтарма. Уларга доимо яхши сўз айт. Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут. Ҳокисор бўл ва ; “Парвардигорим мени улар гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм шавқат қилгин” деб (ҳақларига дуо қил)” (23-24-оят).
Бу Аллоҳнинг буйруғи, бандаларига амри, демак бу ихтиёрий хохласа қилиб хохласа қилмайдиган ҳаваскорлик эмас экан. Уни бажариш ҳар бир банданинг бурчи. Ҳаттоки ота-она фарзандига зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиглари керак. Қайси бир фарзанд ота-онасини рози қилса, унга Жаннатнинг икки эшиги очилади.
Навоий шаҳар “Ўзбекистон”, “Ғалаба” ва “Янги Ҳаёт” МФЙ лари отинойиси Н.Касимова .