Мулоҳаза..
Фикрим уйқашланар, юрагим ўйноқ,
Қалбим сандиғининг дури тўкилмиш.
Маюс нигоҳимда самимий сўроқ,
Нега дунё юзин ранглари сўлмиш?
Вафо дарёсини буздими жафо,
Мурувват бўстони пайҳон бўлдими .
Иймон устунлари йиқилдими ё,
Садоқат аҳдлари вайрон бўлдими?
Ахир холиқ Эгам тузган халифа,
Наботот оламин шоҳи эмасми?
Аллоҳ ила битилган муқаддас "низом",
Маҳшарда кийилмиш тожи эмасми?
Наҳот унутилар, наҳот кўмилар,
Наҳотки ваъданинг қолмади қадри?
Наҳотки нсоннинг вужуди ичра,
Не савдолар солар шайтоннинг макри?
Буюк мутафаккир ўтган олимлар,
Ёзмишлар инсоннинг хос хислатини.
Ҳақиқий роббимнинг чин дўсти бўлар,
Қачонки таниса Қодири ҳақни.
Жамият бу_ дунё мисоли дарё,
Дарёда сузмишлар неча хил хилқат.
Шу хилқат турлари қилмаса риё,
Чун сокин мавжланиб оқар то абад.
Қай ерда қотиллик, қай жойда зино,
Не боис баъзида йўқ инсон қадри.
Ҳаттоки бир_бирин талайди дунё,
Турли найранг ила иблисда майли.
Баъзан бир етимнинг тинмас кўз ёши,
Излайди қариндош ичра чин меҳр.
Меҳрга ташна қалб овлоқда қолиб,
Мурувват истайди бағри тўқ бадир.
Азалдан дунёда ўзгача зайл,
Кимлар талпинади шону нон учун.
Кимлардир дунёнинг устуни бўлар,
Кимдир жон куйдирар "чин армон" учун.
Неки ният қилсанг қабули шунда,
Ниятинг дуойинг мағзидир инон.
Иймон билан юрган ибратда ўтар,
Дейилмиш "Калом"да ҳазрати инсон.
Мудом қалбимизда бўлсин яхшилик,
Яхшилик гултожи шукрона бўлсин.
Ҳаттоки заррада бўлсин яхшилик,
Заррадан келажак жамоли унсин.
Мудом орзу ила тўлар умидлар,
Навқирон авлоднинг йўллари аниқ,
Шу аниқ йўллардан ўтар асрлар,
Бўлсин ҳур авлоднинг нияти тиниқ.
_Баъзан мулоҳаза этурман тунда...
Навоий вилоят Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси.
Гулнора Ваҳобова.
Фикрим уйқашланар, юрагим ўйноқ,
Қалбим сандиғининг дури тўкилмиш.
Маюс нигоҳимда самимий сўроқ,
Нега дунё юзин ранглари сўлмиш?
Вафо дарёсини буздими жафо,
Мурувват бўстони пайҳон бўлдими .
Иймон устунлари йиқилдими ё,
Садоқат аҳдлари вайрон бўлдими?
Ахир холиқ Эгам тузган халифа,
Наботот оламин шоҳи эмасми?
Аллоҳ ила битилган муқаддас "низом",
Маҳшарда кийилмиш тожи эмасми?
Наҳот унутилар, наҳот кўмилар,
Наҳотки ваъданинг қолмади қадри?
Наҳотки нсоннинг вужуди ичра,
Не савдолар солар шайтоннинг макри?
Буюк мутафаккир ўтган олимлар,
Ёзмишлар инсоннинг хос хислатини.
Ҳақиқий роббимнинг чин дўсти бўлар,
Қачонки таниса Қодири ҳақни.
Жамият бу_ дунё мисоли дарё,
Дарёда сузмишлар неча хил хилқат.
Шу хилқат турлари қилмаса риё,
Чун сокин мавжланиб оқар то абад.
Қай ерда қотиллик, қай жойда зино,
Не боис баъзида йўқ инсон қадри.
Ҳаттоки бир_бирин талайди дунё,
Турли найранг ила иблисда майли.
Баъзан бир етимнинг тинмас кўз ёши,
Излайди қариндош ичра чин меҳр.
Меҳрга ташна қалб овлоқда қолиб,
Мурувват истайди бағри тўқ бадир.
Азалдан дунёда ўзгача зайл,
Кимлар талпинади шону нон учун.
Кимлардир дунёнинг устуни бўлар,
Кимдир жон куйдирар "чин армон" учун.
Неки ният қилсанг қабули шунда,
Ниятинг дуойинг мағзидир инон.
Иймон билан юрган ибратда ўтар,
Дейилмиш "Калом"да ҳазрати инсон.
Мудом қалбимизда бўлсин яхшилик,
Яхшилик гултожи шукрона бўлсин.
Ҳаттоки заррада бўлсин яхшилик,
Заррадан келажак жамоли унсин.
Мудом орзу ила тўлар умидлар,
Навқирон авлоднинг йўллари аниқ,
Шу аниқ йўллардан ўтар асрлар,
Бўлсин ҳур авлоднинг нияти тиниқ.
_Баъзан мулоҳаза этурман тунда...
Навоий вилоят Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси.
Гулнора Ваҳобова.