Дўст- дўстга чоҳ қазиса...

5-07-2022, 00:24 admin Мақолалар 259

Дўст- дўстга чоҳ қазиса...


Азиз ва меҳрибон, неча
йиллик қадрдон қорақалпоғистонлик дўстларимизга бағишлайман...


Инсон кўнгли гулдан ҳам нозик
Тошдан ҳам қаттиқдир баъзида
Дийдам эриб оқар наздимда
Дўст- дўстга чоҳ қазиса

Кинояли боқишлар эзар
Совуқ сўзла ёқишлар эзар
Гоҳ илондек чақишлар эзар
Дўст - дўстга чоҳ қазиса

Нега инсон бир- бирин севиб
Тушуниб яшамас баъзида
Кетаверар юрак эзилиб,
Дўст- дўстга чоҳ қазиса

Биродарлик улуғ унвон,
Агар инсон шунга арзиса .
Вайрон бўлар бу азиз макон
Дўст- дўстга чоҳ қазиса

Фитна оловини ёқар,
Сўзлари илондек чақар.
Душманлик кўзи- ла боқар,
Дўст - дўстга чоҳ қазиса

Неча йиллар бир дастурхон
Бўлиб бир тану бир жон ,
Наҳот энди қилиб исён
Дўст- дўстга чоҳ қазиса

Азиз қардош , эй , жонажон
Сизу бизники шу ВАТАН
Фитнага учманг ҳеч қачон
Дўст - дўстга чоҳ қазиса...

Асли улар ҳеч дўст эмас,
Дўстлик қадрини ҳам билмас
Улардан нари юринг, бас ..
Дўст- дўстга чоҳ қазиса.

Сизу биздан қолсин абад
Дўстлик, шараф ва муҳаббат
Яқинлашманг унга фақат,
Дўст - дўстга чоҳ қазиса..


Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш