Онанинг ҳикояси
“Инсон умри мисоли оқар сув”- дейдилар.Мана умрим оқар сувдек оқиб ўтди. Ёшим 60 дан ошди.
Аллоҳнинг берган неъмати бешта ўғлим бор. Аллоҳ менинг бошимга қатор синовларни солди. Лекин шу синовларнинг орасида турмуш ўртоғимдан эрта айрилишимга кўникишим қийин бўлди.Чунки бешта ёш болани отасиз катта қилдим. Болаларим камтар, меҳнатсевар бўлиб вояга етишди. Қўни –қўшнилар уларга ҳавас қилишарди. Ўғилларим бирин-кетин вояга ета бошлашди, касб –ҳунар ўрганишди. Энди ўғилларимни уйлантиришим керак. Яқинларим ёрдами, ўзим ва ўғилларим меҳнати билан қўш келин тушурдим. Келинлар келиши билан оиламиздаги тартиб ўзгариб кетди. Ўғилларим кўпроқ келинларим гапидан чиқмайдиган бўлиб қолишди.
Ҳар қайси алоҳида яшай бошлади. Фарзандларим болали бўлишди. Уларни ҳовли қилиб алоҳида чиқариб, уларни уйига яна келин туширдим. Келинлар туфайли турли хил инсонлар билан қуда-анда бўлар экансан. Учинчи қудам анча жанжалкаш чиқди. Оиламизни анча тинчи бузилди. Шундай бўлишига қарамай муроса қилиб яшашга мажбурман. Чунки орада фарзандим ва набираларим бор. Хуллас бешинчи келинни ҳам тушурдим. Лекин оиламдаги олдинги тартибни ўрната олмадим. Шундай бўлсада болаларимни дуо қилиб яшамоқдаман. Фақат Аллоҳдан ягона ўтинчим ўзимдан қолдирмасин. Чунки менга жони ачийдиган қизим йўқ. Майли шунисига ҳам шукр қиламан. Қанча-қанча инсонларга Аллоҳ фарзанд неъматини бермаган. Фақат кучдан қолиб, қариган чоғимда келинларим хизматимни беминнат қилишармикин? Мени шу ўйлантиради. Аллоҳим хор қилмасин.
Онанинг сўзлариниэшитиб, қалбим ларзага келди. Наҳотки, пойига жаннат тўшалган онанинг тириклигида розилигини олишни фарзандлар, келинлар ўйлашмаса...
Бу қайтар дунё. Улар ҳам фарзанд ўстиришяпти. Ҳар ким экканини ўради...
Навбаҳор тумани Чорбоғгузар маҳалла отинойиси: Жумаева Сидиқа.