Ўкинма синглим.

1-03-2022, 17:13 admin Мақолалар 239

Ўкинма синглим.

Бахт туҳфаси кириб келди остонанга,
Улуғ ният ила олдинг сингилгинам.
Гўзал ҳаёт орзулари тўлиб тошди,
Қувонч ила қабул этдинг мунисгинам.

Инсон зоти борки умид бирла яшар,
Умид ила кутдинг ширин зуриётни.
Тақдирингнинг зарбалари ҳаддан ошди,
Бардош ила ҳазм этдинг бу баётни.

Фарзандим деб қўлга олган дилбардингни,
Мажруҳлигин кўриб дунё оҳлар урди.
Ўксик қалбинг жароҳати тирнаса ҳам,
Ҳамдлар айтдинг, қалби оташ меҳргинам.

Бу бир синов дунёсидир , синови бор,
Имтиҳони ёзу қишу баҳори бор.
Шу синовлар домига хўп чидаганга,
Аллоҳимнинг ярашиқлик инъоми бор.

Неча йилки кўзинг тушар дилбандинга,
Кўзи қора, қоши қора
фарзандинга.
Орзу қилиб термуласан тунлар бедор,
Бир мўъжиза юз берсаю аъмолинга.

Балким олим бўлармиди, балки боғбон,
Балким ўзбек элидаги бир "Амирхон ".
Балким ғоя излаб топар эдими у,
Балким гўзал сифатларга бой бир инсон.

Аммо тақдир зарбалари нишон этди,
Бир мурғакнинг келажагин пайҳон этди.
Минг табиб ҳам дардларига даво топмай,
Ногиронлик тамғасини охир битди.

Ўксимагин, ўкинмагин сингилжоним,
Қалби дарё, меҳри зиё меҳрибоним.
Тополмасмиз сендек ажр мукофотни,
Юз йил тоат қилсак ҳамки қадрдоним.

Мана яна атрофингда ўғилу қиз,
Яна равшан хонадонинг ҳам ёзу қиш.
Эрта индин неваралар гурунглатар,
Келажакнинг майсалари уради ниш.

Кемтик қалбдан тополмаган орзуларинг,
Ушалади, уммон узра мавжланади.
Шу бир ўксик дилбандингнинг етолмаган,
Армонлари дармонларга айланади.

Бир кам дунё дунёлигинг билдирсангчи,
Олам аро ярим дилни бут этсангчи.
Каромотинг кам бўлурми эҳсон этиб,
Хазинангдан мурувват инъом этсангчи.

Инсон деган улуғ номга муносиб дил,
Нега гуп-гуп урарингни сезолмайсан!
Аллоҳ сенга насиб этган мурувват дан,
Чимдимгина ожизларга беролмайсан.

Бу гул ҳаёт барчага бир баробардир,
Пишган ошинг совигунча кутолмайдур.
Охиратнинг пойдеворин қуролмасанг,
Пойдеворли иморатдай бўлолмайдур.

Меҳр десанг меҳрга кон бу жамият,
Қаҳр десанг қаҳрга кон бу жамият.
Нима ният ила юрсанг олам аро,
Бир кун келиб иноятин беради Ҳақ.

Истайманки, хонадонлар обод бўлсин,
Ўксик қалбнинг жароҳати бита қолсин.
Улуғ ният билан яшаб бу Ватанда,
Инсон қадри улуғлигин топа қолсин.

Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш