Ахлоқни сайқаллаш йўли.

10-08-2023, 18:22 admin Мақолалар 211

Ахлоқни сайқаллаш йўли.
Ахлоқда мўътадил бўлиш нафқанинг соғломлиги, мўътадилликдан ағиш эса дард ва беморлик экани аён бўлади. Нафсни даволаш хам баданни даволаш каби бўлади. Бадан мукаммал равишда яратилмагани, ғизо ва тарбия ила мукаммал бўлгани каби нафс ҳам тўлдирилишга мухтож ҳолда яратилган. Нафс поклиги ахлоқни сайқаллаш ҳамда уни илм билан ғизолантириш ила мукаммал бўлади. Ахлоқнинг бузуқ бўлишига сабаб бўлган қалб хасталикари ҳам ўзининг зидди ила даволанади. Мисол учун, жахиллик дарди илм билан, бахиллик дарди сахийлик билан, кибр тавозеъ билан даволанади. Баданларни тузатиш учун дорининг аччиғига чидаш ва иштаха тортиб турган нарсани тарк қилишда сабр керак бўлганидек, қалб хасталигини даволашда ҳам машаққатларга сабр қилиш лозим бўлади. Унутмаслик лозимки, баданнинг хасталигидан ўлиб қутилиш мумкин аммо қалб хасталигидан ўлиб ҳам қутилиб бўлмайди. Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки инсон дунёга келишидан мақсад еб, ичиб, уйнаб-кулиб, уй-жой қуришмас, балки Аллохга фақатгина Аллохга ибодат қилиш қолган ҳар бир ишимиз хатто оладиган нафасимиз ҳам У Зотнинг кузатувидалигини унутмаслик юриш, ётиш, ухлаш, сўз сўзлаш фарзанд тарбиялаш агар биз хохласак ибодат даражасига чиқади. Масалан мухтож бўлмасак сўзлашмаслик сўзлаганда Аллоҳ яратган махлуқотларни мухокама қилмаслик, халолидан топиб халолига сарфлашлик умуман олганда Аллоҳ назоратидалигимизни унутмаслик қайтишлик ўзининг хузуридалигини ҳис қилиб яшаш шунда ҳақиқий Аллоҳга таслим бўлиб яшаб жамиятга фойдамиз тегади.
Рухий тарбия китобидан фойдаланилди
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф.
Зарафшон шаҳар" Наврўз"мфй отинойиси Г. Рахимова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш